• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Жаҳон банки қўшма лойиҳалари портфели 10 млрд доллардан ошди

    Шавкат Мирзиёев 9 март куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Берде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати 

    Хабарга кўра, Ўзбекистон ва Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни, шунингдек, ушбу етакчи халқаро институтнинг мамлакатимиздаги ислоҳотлар дастурини илгари суришдаги фаол иштирокини кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Учрашув аввалида давлат раҳбари Анна Бердени яқинда янги лавозимга тайинлангани билан қутлади ва масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.

    Амалий ҳамкорликнинг юқори суръати ва натижадорлиги катта мамнуният билан қайд этилди. Кейинги йилларда қўшма лойиҳалар портфели сезиларли даражада кенгайиб, 10 миллиард доллардан ошди. Бунда, 2017 йилдан кейинги даврдаги молиялаштириш ҳажмининг ярми охирги бир неча йилда ажратилган. Ўзбекистон Банкнинг энг йирик бенефициарларидан бирига айланди.

    Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг муҳим йўналишларига асосланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган шериклик дастури қабул қилинган ва амалга оширилмоқда. Камбағалликка қарши курашиш, энергетика тармоғини трансформация қилиш ва “яшил” иқтисодиётга ўтиш, хусусийлаштиришни бошлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш, соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш ва кўплаб бошқа йўналишларда сезиларли натижаларга эришилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати 

    Қайд этилишича, вице-президент Жаҳон банкининг мамлакатдаги ортга қайтмас ислоҳотлар стратегиясини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга интилиши қатъий эканини таъкидлади. Банк камбағалликка қарши курашиш, тадбиркорлик лойиҳаларини ривожлантириш ва молиялаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш, қишлоқ инфратузилмаси ва ўрта шаҳарларни модернизация қилиш, хотин-қизлар бандлиги ва ёшларнинг касбий таълими, 2030 йилга қадар соғлиқни сақлаш стратегиясини амалга ошириш бўйича кенг кўламли режаларга фаол кўмаклашиш ниятида экани айтилди.

    Иқтисодиётни карбонсизлаштириш ва муқобил энергетикани ривожлантириш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва узатиш соҳасида мастер-режалар, энергетик самарадорликни ошириш дастури ва фавқулодда вазиятларда энерготизимнинг барқарор ишлаш режимини ишлаб чиқиш, гидроэнергетика лойиҳаларига экспертлар кўмагини ва молиялаштиришни жалб қилиш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

    Шунингдек, Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришлари ва тараққиёти бўйича мамлакат ҳисоботини муҳокама қилишга бағишланган қўшма тадбирнинг якунлари юксак баҳоланди. Бюджетни қўллаб-қувватлаш, ер ислоҳоти, қишлоқ ва сув хўжалигини молиялаштириш самарадорлигини ошириш ҳамда давлат банклари ва корхоналарини хусусийлаштириш дастурини жадаллаштириш борасидаги амалий ишларни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Бундан ташқари, ислоҳотлар ва устувор лойиҳаларни илгари суриш учун Жаҳон банкининг “Мамлакат платформаси” имкониятларидан кенг фойдаланилиши таъкидланди.

    Банк Марказий Осиёда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган стратегик минтақавий лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиши муҳим экани кўрсатиб ўтилди. Устувор лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни тезлаштириш юзасидан қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати 

    Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки каби йирик халқаро молия институтлари ва ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган.

    09.03.2023, 18:10   Изоҳ (0)   2128
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон мактабларида баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

    09.03.2023, 18:01

    Бош вазир номзодини кўриб чиқиш Қонунчилик палатаси ваколатига ўтказилмоқда

    09.03.2023, 17:22

    Конституциявий қонун лойиҳаси турли экспертизалардан ўтказилди

    09.03.2023, 16:58

    Журналист Акмал Тошевнинг ўлими юзасидан терговга қадар текширув бошланди

    09.03.2023, 16:47

    Ўзбекистонда ҳокимлар икки муддатдан ортиқ лавозимга тайинланиши тақиқланмоқда

    09.03.2023, 16:29

    Ўзбекистонда доллар курси 11 400 сўмдан ошди

    09.03.2023, 16:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трампнинг Россияга нисбатан сабри тугашига умид қиламан” — Финляндия президенти 

    Дунё | 26 август, 19:55

    Талабалар билан шартнома тузган ижарачиларга 7 ойда 40,7 млрд сўмлик солиқ имтиёзи берилди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:40

    Ҳанде Эрчел ва Ҳакан Сабанжи: турк шоу-бизнесидаги энг машҳур жуфтлик ажралишди

    Шоу-бизнес | 26 август, 19:30

    Трамп АҚШ Федерал захира тизими бошқарув кенгаши аъзосини ишдан бўшатмоқчи

    Дунё | 26 август, 19:15

    Солиқ тўламай қиймати 150 млрд сўмга яқин товар сотган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:00

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    Боливия президентлигига номзод Россия билан йирик шартномаларни бекор қилишни ваъда қилди

    Дунё | 26 август, 18:45

    Ўзбек санъаткорлари Instagram’да реклама учун қанча ҳақ олади?

    Маданият | 26 август, 18:36

    “Россия Путиннинг Зеленский билан учрашувини чўзмоқда” — Мерц

    Дунё | 26 август, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.