Тошкент шаҳрида 10 март куни Европа Иттифоқи—Марказий Осиё форматидаги форум бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вазирликда Европа иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан билан учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, икки томонлама ҳамда минтақалараро шаклда бўлажак тадбирлар муҳокама қилинган.
Жумладан, Европа Иттифоқи—Марказий Осиё фуқаролик жамияти 4-форумининг ташкилий жиҳатлари хусусида атрофлича фикр алмашилган. Европа томони ушбу тадбирни ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш бўйича келишувга эришилган.
Изоҳ (0)