Мисрнинг Калюба шаҳрида темир йўл вокзали яқинида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди, деб хабар берди “Edaily.com” нашри.

Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 7 март кунги ҳалокатда камида икки киши ҳалок бўлган, яна 15 киши тан жароҳати олган.
“7 март куни кечқурун содир бўлган поезд ҳалокати қурбонлари сони икки нафарга етди, жабрланганларнинг аҳволи барқарор”, — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
ОАВ маълумотларига кўра, поезд мамлакат шимолидаги Минуфа шаҳридан Қоҳирага қараб йўл олган. Ҳодиса поезд Калюба шаҳридаги темир йўл вокзалидан ўтаётганда содир бўлган.
Изоҳ (0)