Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Президент администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида мамлакатнинг турли ҳудудларида жойлашган қатор саноат ва илмий-техникавий корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон олий раҳбарияти билан бир қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Оқилбек Жапаров Жиззах вилоятининг “Манас” қишлоғида истиқомат қилувчи этник қирғизлар билан ҳам учрашиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг сентябрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борганди. Ўшанда Арипов икки ҳукумат делегацияларининг қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма мажлисида иштирок этган эди.
Изоҳ (0)