Uzbekistan Airports Ўзбекистон фуқаролари визасиз бориши мумкин бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжонда 90 кунгача, Арманистонда 180 кунгача, Грузияда эса қарийб 1 йилгача визасиз юра олади. Қуйида визасиз бориш мумкин бўлган давлатлар рўйхати келтирилган:
- Озарбайжон — 90 кунгача;
- Антигуа ва Барбуда — 180 кунгача;
- Арманистон — 180;
- Барбадос — 28 кунгача;
- Гаити — 90 кунгача;
- Беларусь — талаб этилмайди;
- Грузия — 360 кунгача;
- Доминика — 21 кунгача;
- Индонезия — 30 кунгача;
- Қозоғистон — 30 кунгача;
- Қирғизистон — 60 кунгача;
- Малайзия — 30 кунгача;
- Микронезия — 30 кунгача;
- Молдова — 90 кунгача;
- Намибия — 90 кунгача;
- Ниуэ — талаб этилмайди;
- Кук ороллари — талаб этилмайди;
- Россия — талаб этилмайди;
- Сант-Винсент ва Генадин ороллари — 30 кунгача;
- Тожикистон — 30 кунгача;
- Туркия — 30 кунгача;
- Украина — талаб этилмайди;
- Филиппин — 30 кунгача;
- Эквадор — 90 кунгача.
Шунингдек, 33 та давлатда соддалаштирилган виза тартиблари ўрнатилган. Ўзбекистон фуқаролари ушбу давлатларга олдиндан виза олмасдан боришлари мумкин. Бироқ визалар белгиланган мамлакатга келганда ёки олдиндан онлайн тарзда олиниши лозим бўлади.
Январь ойида Henley & Pаrtners халқаро консалтинг компанияси Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси маълумотларига таянган ҳолда паспортларнинг глобал рейтингини янгилаганди. 2023 йилда эса Ўзбекистон 85-ўринда қайд этилган.
Изоҳ (0)