• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Давлат мукофотига лойиқ кўришади деб ўйламаганман”. Кўча супуриб, “Шуҳрат” медали олган ободонлаштириш ходимаси ҳикояси

    Андижон вилоятининг Бўстон туманида яшовчи Малоҳатхон Жакбарова 20 йилдан ортиқ муддат давомида туман ободонлаштириш бўлими тозаловчиси вазифасида ишлаган. У Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида “Шуҳрат” медалига лойиқ кўрилган. “Дарё” мухбири Умиджон Мамарасулов 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида у билан суҳбат қурди.

    “Она тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлишни орзу қилардим”

    “Ўзим Шаҳрихон туманида туғилиб, вояга етганман. Болаликдан китобга меҳр қўйиб, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлишни орзу қилардим. Шу сабабли ўқувчилик пайтимда она тили ва адабиёти фанидан фан олимпиадаларида ҳам қатнашганман. Ҳаттоки, 10-синфда ўқиган пайтимда туманда биринчи ўринни олиб вилоят босқичигача етиб борганман. Аммо оилавий шароитимиз сабабли олийгоҳда ўқишга ҳаракат қилиб кўрмаганман. Сабаби оилада етти нафар фарзандмиз, ота-онам колхозчи бўлган. Шунинг учун хаёлимда мен ишлашим ва уларга ёрдам беришим керак деган ўй ўтган.

    Ўрта мактабни аъло баҳоларга битириб, тумандаги атлас тўқув фабрикасига ишга кирганман. Дастлаб иш ўрганиш учун олти ойлик курсда ўқиганман. У ерда ҳам дарслардаги фаоллигимга қараб мастер бўлишингиз, ўқишингиз керак дейишган. Шунда ҳам йўқ, мен ишлашим уйдагиларга ёрдам беришим зарур деганман. Аммо йиллар ўтиб, дадам раҳматли вафот этишидан олдин “қизим, сени ўқитишим керак экан” деган гапни айтганди. Фабрикада уч йил қайта ўровчи вазифасида ишладим. У ерда ҳам кам бўлганим йўқ. Кейин тақдир тақозоси билан Бўз (ҳозирги Бўстон) туманига келин бўлиб тушдим. Турмуш ўртоғим билан фарзандларни дунёга келтириб, ҳалол меҳнат билан вояга етказдик”, — дейди Малоҳатхон Жакбарова.

    “Фарзандларим ободонлаштиришда ишлашимга қаршилик қилишган”

    “Оилали бўлгач, узоқ йиллар колхоз далаларида меҳнат қилдим. Ўзингизга маълум, колхоздаги ишлар мавсумий бўлади. Баҳордан бошланган иш пахта териб бўлинганидан кейин тугайди, бекорчилик бўлади. Ойликлар ҳам оз эди. Бу ёқда болаларимиз катта бўляпти. Шуларни ўйлаб, 2003 йилда коммунал хўжалик ташкилотининг ободонлаштириш бўлимига ишга кирганмиз. Биринчидан доимий иш ўрнига эга, иккинчидан эса ойликларимиз ҳам тайин, оилавий эҳтиёжларимизга ҳам тўғри келадиган иш эди. Ўша пайтда ойлик маошларимиз 10 минг сўм бўлган, ҳозирги пулга чақадиган бўлсангиз икки миллион сўмга боради.

    Ишимиз шу — оддий, кўчаларни тозалаймиз, супурамиз, ахлатларни оламиз. Қаровсиз жойларни чопиб, манзарали гуллар ва дарахтлар экамиз. Бинолар олдини чиройли қиламиз. Ҳар кунги ишимиз шунақа. Биринчи иш бошлаган пайтларимда фарзандларимда озгина тушунмовчилик бўлди. Ишлашимга рози бўлишмади. ‘Қўйинг, ая, нима қиласиз? Ким бўлса кўча супурувчи, ахлат олувчи дейди’, деб қаршилик қилишди. Аллоҳга шукр, кейинчалик тушуниб етишди. Ёнимга хўжайним кирди, иккаламиз бирга бир жойда ишладик. Ёмон бўлмадик. Болаларни уйлаб-жойладик. Ҳозир улар ўзлари устачилик қилиб, уйлар қуришади. Энди раҳмат айтишади”, — дея ўтган даврини эслайди суҳатдош.

    “Бизга паст назар билан ҳам қарайдиганлар йўқ эмас”

    “Кўчаларни супуриб, тозалаб юрганимизда айрим одамларнинг паст назар билан қараганига ҳам гувоҳ бўламиз. Уларнинг орасида оддий супурувчисан-да дегани ҳам, ахлатларини олиб чиқиб, тозалаган жойларга сочиб юборганлар ҳам бўлган. Супуриб, тозалайсан ойлигини оляпсанми, дея чангиб кетса чангитма деганлар ҳам бор. Ишимизни тушуниб, ‘Ернинг юзини очяпсизлар. Сизларни ҳам юзларингизни Аллоҳ очсин, меҳнатларингиз Аллоҳдан қайтсин’, деб дуо қилиб кетадиганлар ҳам йўқ эмас. Энди ҳаёт шунақа экан”, — дейди суҳбатдош.

    “Давлат мукофотига лойиқ топишади деб ўйламаганман”

    “Мени мукофотга муносиб кўришганида шулар ҳаёлимдан ўтади. Кимдир назар қилмаса-да, ўғрилик ёки бошқа иш қилиб эмас, ҳалол меҳнат билан ризқ топяпмиз-ку дейман. Меҳнатнинг айби йўқ. Кўча супурувчилик бўладими, бозорда арава тортиш бўладими унинг айби йўқ. Кимдир кўчани ҳам тозалаши керак. Ободонлаштириш ходимлари бўлмаса кўчаларимиз қандай аҳволга келиб қолишини ўйлаб кўринг”, — дейди Малоҳатхон ая.

    У мукофот олганини шундай эсга олади.

    “Бир куни ҳокимиятдан Аббосбек деган бир бола телефон қилиб, ўша пайтдаги бошлиғимиз Авазбек Аҳмаджоновдан кўп йил ишлаган опалардан керак деб сўраган экан. У киши менинг номзодимни берибди. Шунда мени ҳокимиятга чақиришди. У ерда озгина савол-жавоб қилишиб, кейин расмга олиб, чиқариб юборишди. Ўшанда ҳеч нарсани тушунмадим, улар ҳам айтишмади. Қилган ишларига ҳайрон қолдим. Шу бўйи у болаларни кўрмадим. Юриб-юриб август ойида ҳокимиятдаги болалар билан учрашиб қолиб, ука расмга олгандингиз, лекин ҳеч натижаси кўринмаяпти-ю, дедим. Опажон бўлиб қолар, дейишди. Яхшиликка бўлсин-да ишқилиб, десам, яхшиликка деди. Оддий ишчи бўлганим учун давлат мукофоти ҳақида ўшанда ҳам ўйлаб кўрмабман. Орадан бир неча кун ўтиб, 27 август куни одатдагидек ишга келдим. Бригадиримиз Рустамжон менга ҳокимият олдини тозалаб, супуриб қўйишимни, шу ерда иш қилиб туришимни айтди.

    Анчадан кейин ҳокимият олдини тозалаётганимда Рустамжон яна келди-да ‘Опажон, табриклайман медал олибсиз’, деди. ‘Ука устимдан кулманг. Қанақа медал оламан, бир иш қилганим йўқ-ку’, десам, ‘Ҳозир бошлиғимиз телефон қилди, сиз ‘Шуҳрат’ медали олибсиз, менинг номимдан опани табриклаб қўйинг’ дегани учун айтдим деди. Шундан кейин у табриклаб кетди. Ҳазиллашяпти деб гапларига ишонмасдан ишимни қилавердим. Бироздан кейин олдимга машина келиб, ҳокимиятга борасиз экан. деб олиб кетишди. Ҳокимиятга кирганимизда йиғилиш бўлаётган экан. Туман ҳокими Санобархон Носирова ҳам ‘Шуҳрат’ медали олганимни айтиб табриклади, совғаларини топширди. Ҳоким мана меҳнатларингизни натижаси деганида рости жуда ғалати бўлиб кетдим, кўзимда қувонч ёшлари қалқди. Оддий кўча супурувчига шундай медалнинг берилиши ажойиб бўлар экан.

    Ўша куни ўша пайтдан дам олиш учун ишдан рухсат беришди. Ишхонадагиларнинг машинасида совғалар ва гулларни кўтариб уйга бордим. Болаларим ҳайрон бўлишди. Шунда остонадан кирибоқ кўзимдан ёш чиқиб кетди. Уларга қараб ‘Бир вақтлар қаршилик қилгандингиз, Мана ҳукуматимиз, раҳбарларимиз оддий ишчига ҳам эътибор бериб, меҳнатларимни қадрлабди, медал олибман’, десам кўпроқ қаршилик қилган катта ўғлим ‘Онажон, билмаган эканмиз, яна бир бор узр’, деб табриклади. Ҳамма хурсанд бўлди”, — дейди Малоҳатхон Жакбарова.

    “Энди дам олинг дейишганида йиғлаб юбордим”

    Яқинда, 28 февраль куни бошлиғимиз: Пенсионерлар, сизларни кўриб раҳмим келиб кетяпти. Супурги кўтариб, ахлат олаётганингларда ғалати бўляпман. Шу кунгача меҳнат қилдиларингиз, энди болаларингиз, невараларингиз роҳатини кўрингизлар. Эртадан ишга чиқмай қўяверинг, 8 март куни байрамда кўришамиз, деди. Ишонасизми, йигирма йилдан бери ишлаганим учун ўрганиб қолибман. Бирданига чиқиб кетаётганим учун ҳамманинг олдида йиғлаб юбордим. Қизлар йиғламанг, байрамда яна кўришарканмиз-ку, деб таскин беришди. Мана бир ҳафтадан бери оила даврасида дам оляпман. Узоқ йил ишлаганим сабабми ишимни қўмсаяпман. Байрамни ўтказайлик-чи, ундан кейин балки рухсат беришса, яна ишга қайтарман, — дейди суҳбатдош опа.

    08.03.2023, 22:15   Изоҳ (0)   9040
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Европа Иттифоқи—Марказий Осиё форматидаги форум бўлиб ўтади

    08.03.2023, 21:50

    Ўзбекистон ТИВ хорижда қийин аҳволда қолган 462 нафар фуқарога ёрдам кўрсатди

    08.03.2023, 20:53

    Тошкентда россиялик журналист ўлик ҳолда топилди

    08.03.2023, 20:04

    Мисрда поезд рельсдан чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

    08.03.2023, 19:05

    Ўзбекистонда давлат хизматчилари асосан қандай касалликларга чалингани аниқланди

    08.03.2023, 17:30

    Тошкентда яна 20 та катта сиғимли MAN автобуслари йўловчиларни ташишни бошлайди

    08.03.2023, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.