Туркиянинг олти мухолифатчи партияси алянси (Халқ алянси) май ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашиш учун ўзларидан ягона номзод сифатида Халқ-республика партияси (РXP) раҳбари 74 ёшли Камол Қиличдарўғлини танлади.
XRP — замонавий Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк томонидан яратилган. Тузилма 1990 йиллардан бери ҳокимиятда эмаслигига қарамай, мамлакатнинг энг дастлабки сиёсий партияси ҳисобланади. Камол Қиличдароғлунинг ўзи Ҳиндистон фуқаролик ҳуқуқлари етакчиси Маҳатма Гандига ўхшагани учун “Ганди Камол” ёки “Турк Гандиси” номи билан танилган.
“Халқ алянси” узоқ вақт давомида мухолифатдан давлат раҳбари лавозимига ягона номзод бўйича келиша олмаган. Беш партия Кемал Қиличдароғлунинг номзодини ёқлаган. “Яхши партия” раҳбари Мерал Акшенер эса унинг номзодига қарши чиққан. У Истанбул ҳокими Экрем Имомўғли ёки Анқара ҳокими Мансур Явасни номзод қилиб кўрсатишни таклиф қилган, улар ҳам XRP аъзоларидан.
Сўнгги дақиқадаги келишувга кўра, агар Қиличдароғлу сайловда ғалаба қозонса, бошқа беш мухолиф партиянинг етакчилари вице-президент бўлади. Бундан ташқари, алянс Истанбул ва Анқара мерларини тегишли шароитларда вице-президент лавозимларига тайинлашга рухсат беради.
Мухолифат алянси ғалаба қозонган тақдирда мамлакатга парламент бошқарув шаклини қайтармоқчи, амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон уни президентлик бошқарувига алмаштирганди. Таъкидланганидек, “Халқ алянси” инфляцияга қарши кураш олиб бориш, мамлакат марказий банки мустақиллигини тиклаш ва Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлини давом эттириш ниятида.
Аввалроқ Эрдўғон мамлакатда 14 май куни президентлик ва парламент сайловлари ўтказилишини тасдиқлаганди. Қонунга кўра, Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 18 июндан олдин ўтказилиши керак. Январь ойида Эрдўғон уларни бир ой олдин, 14 май куни ўтказилишини маълум қилди.
Туркияда тарихдаги энг йирик зилзила оқибатлари туфайли сайловларни 18 июнга кўчириш таклиф қилинган.
Изоҳ (0)