Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги чиқинди полигонида 27 февраль куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мутасадди идоралар вакиллари иштирокида гуруҳ тузилган. Ҳозирда чиқинди ташлаш полигонида ёнғиннинг оқибатлари ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Telegram’даги “Марказ24” каналининг ёзишича, чиқинди полигонидаги ёнғин сабабли ҳудуд ҳавоси кескин даражада ифлосланган. Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси мазкур масала ўрганилиб, қўшимча маълумот берилишини қайд этган.
Изоҳ (0)