Россиянинг “Победа” авиакомпанияси Москвадан Самарқандга парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, парвозлар 21 апрелдан бошланиб, ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари, қайтиш рейслари ҳам Самарқанд—Москва йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Лоукостер компаниянинг расмий сайтида Москва—Самарқанд йўналиши бўйича чипталар сотуви очилган. Унда келтирилган маълумотларга кўра, бир томонлама чипталар нархи 1 миллион 385 минг сўмдан бошланади.
Ўзбекистон Туркия, Беларусь, Арманистон ва БААдан кейинги бешинчи халқаро йўналиш бўлади.
Uzbekistan Airports матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу авиакомпания Тошкент, Бухоро ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига ҳам парвозларни йўлга қўймоқчи.
Изоҳ (0)