Қамчиқ довонидан ўтувчи автомобиль йўлида тупроқ-лой кўчки ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 6 март куни соат 20:17 да А-373 автомобиль йўлининг Водий—Тошкент йўналишини 222,1-километрида 70 метр куб тупроқ-лой кўчкиси ҳодисаси содир бўлиб, йўлнинг 2 ва 3-тасмасига қисман тушиши кузатилган.
Зудлик билан воқеа жойига “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК ходимлари билан ҳамкорликда йўлини тупроқ-лой массасидан тозалаш ишлари амалга оширган ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракати таъминланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ (0)