• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Онани қандай қадрлаш кераклигини ҳаммага ўргатиб кетди”. Instagram’да Фарҳод Маннопов хотирланмоқда

    Ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган “Mittivine” жамоаси асосчиси Фарҳод Маннопов 5 март куни эрта тонгда вафот этди. Маълумотларга кўра у бассейнда сузиш жараёнида бошидан олган жароҳати туфайли операция қилинган, аммо комадан сўнг ўзига кела олмаган.

    Ижтимоий  тармоқларда марҳум Фарҳод Манноповнинг операциядан 20 минут олдинги видеоси тарқалди. 

    “Ҳамма ҳол-аҳвол сўраб ёзганларга раҳмат. Шифокорнинг олдига келдим. Аввал ҳам бурнимни тўғрилатгани шифокорга келаман деб юргандим, шунақа сабаб бўлиб келдим. 20 дақиқадан сўнг операцияга кираман, дуо қилинглар”, — деган марҳум сўнгги видеосида. 

    “Mittivine” асосчиси Фарҳод Манноповнинг дафн маросимида 10 мингдан ортиқ инсон иштирок этди. 

    Шунингдек, ижтимоий тармоқларда вайнернинг 23 февраль куни вайн учун олинган видеоси тарқалди, унда Фарҳод Маннопов яқинларига сўнгги сўзини айтаётган аскар ролини ижро этган.

    “Mittivine” жамоаси аъзоси, “Тўлаганофф” номи билан машҳур бўлган вайнер ҳамдардлик билдирган ҳаммага миннатдорчилик билдирди.

    “Ҳаммага раҳмат. Фарҳодни охирги манзилга кузатиб келдик. Нимадир қилса, айтмасдан ҳайрон қолдирарди. Қаергадир кетаётган бўлсак ҳам айтмас эди, ўша куни айтарди. Охирги манзилига ҳаммани ҳайрон қолдириб кетди. Жуда кўпчилик келди, ҳурмат қилиб келганларга раҳмат”, — дейди вайнер. 

    Маълумот ўрнида, Фарҳод Маннопов 2020 йилда яқин дўсти Улуғбек Шодибеков билан “Mittivine” жамоасига асос солган. Фарҳод Маннопов отасиз камбағаллик ва қийинчиликда вояга етган.

    Вайнернинг онаси уни ва опасини ёлғиз ўзи тарбия қилган. Шу сабабли у ижтимоий тармоқларда онани қадрлаш, ҳурмат қилиш кераклиги ҳақида такрор ва такрор гапирар, ўз онасини турли хил совғалар билан хурсанд қилишга уринарди. У онасининг туғилган кунига янги уй ва Tracker автомобилини совға қилган эди.

    Ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари, вайнерлар ва марҳум Фарҳод Маннопов яқинлари ҳам у билан боғлиқ хотираларни ёдга олди.

    “Mittivine” жамоаси аъзоси Улуғбек Шодибеков яқин дўсти, марҳум Фарҳод Манноповнинг хотирасига атаб пост қолдирди.

    “Ҳамма нарса биз ўйлаганимиздек бўлмас экан. Барчаси Яратганнинг қўлида, қачон олиб, қачон беришини ўзи биларкан. Ҳаммаси учун сенга раҳмат. Сендан кўп нарсани ўргандик. Сен ҳақиқий лидер эдинг, жамоа асосчиси, ҳар қанақа вазиятда суянчиқ эдинг. Дўстим, биздан рози бўл, биз сендан мингдан-минг розимиз”, — дейди вайнер Улуғбек Шодибеков. 

    Фото: Instagram 

    Хонанда Муниса Ризаева марҳум вайнернинг яхши амаллар қилгани ҳақида гапириб, инсонларни бир-бирига қадрлашга чақирди.

    “Раҳматли Фарҳод Манноповни танимас эдим, лекин кўп яхши амаллар қилгани кўриниб турибди. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Биздан фақат яхшилик қолади, яқин инсонларингизни қадрланг, улар бугун бор, эртага йўқ”, — деб изоҳ қолдирган Муниса Ризаева.

    Фото: Instagram 

    “Афандининг қизлари” кулги жамоаси аъзоси, актриса Муборак Абдуллаева ҳам марҳум Фарҳод Маннопов билан боғлиқ хотиралари ҳақида гапириб берди.

    “Ишонишни хоҳламаяпман. Фарҳод ҳаммани кулдириб, ўзига ўргатиб, йиғлатиб кетди”, — дейди Муборак Абдуллаева.

    Фото: Instagram 

    Марҳумнинг дафн маросимида иштирок этган инстаблогер Жавоҳир Расулов ўз саҳифасида унга атаб пост қолдирди.

    “У кулиб ётибди, тўлишган, сарғайган, кўзларининг ости қорайган. Лекин бари бир кулиб ётибди. Ҳамма йиғласа, у ҳамон кулиб ётибди”, — дейди вайнер.

    Фото: Instagram 

    Хонанда Рухшона ҳам марҳум вайнернинг ҳамкасблари ва яқинларига сабр тилади.

    “Эрталабдан ёмон хабар. Яқинда ишқилиб бурниз синмадими, деб ёзгандим. Кўнгли очиқ Фарҳод шунда ҳам кулиб жавоб берганди. Ўлим ҳақ, аммо бевақт кетди”, — деб пост қолдирган Рухшона.

    Фото: Instagram 

    Инстаблогер, марҳум вайнернинг яқин дўсти Тимур Алихонов ҳам унга атаб пост қолдирди.

    Фото: Instagram 

    “Аристократлар” кулги жамоаси аъзоси Жаҳонгир Хўжаев Фарҳод Манноповнинг яхши, самимий инсон бўлганини таъкидлаб, унинг оила аъзоларига сабр тилади.

    Фото: Instagram 

    Актёр Азамат Аҳроров вайнер ҳақидаги хотираларини мухлисларига гапириб берди.

    “Бугун туришим билан кўзимга ишонмадим, мен улар билан таниш эмасдим, бироқ ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига кирсам, маза қилиб қувонардим. Жойинг жаннатдан бўлсин, Фарҳод”, — дейди актёр.

    Фото: Instagram 

    Инстаблогер Хонзода Қамбарова марҳум Фарҳод Маннопов блогерлар ичида энг яхшиси бўлганини айтиб, у ҳақда фикрини билдирди.

    “Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Оилангизга сабр тилайман, яхши инсон эдингиз, блогерларнинг ичида энг яхшиси“, — дейди Ханна.

    Фото: Instagram 

    “Аристократлар” кулги жамоасининг яна бир аъзоси Обиджон Насриддинов марҳум вайнер ҳақидаги хотираларини обуначиларига сўзлаб берди. 

    “Бугун кўзимни уйқудан очишим билан битта хабар билан уйғондим. Хаёлимга яшин тезлигида миллион хил хаёллар қуйилиб келди. Наҳотки шунчалик жонимиз қил устида?

    Кечагина соппа-соғ инсонлар бугун ўз омонатини топширяпти. Ўтганларни кимдир ижтимоий тармоқларда белгилаб, ҳамдардлик билдирса, энди ундан нима фойда? Шуни ростан тириклигида хурсанд қил, деган нарса бўларди. Бугунги воқеа қаттиқ таъсир қилди”, — деб изоҳ қолдирган Обиджон Насриддинов. 

    Фото: Instagram 

    “Maxимум” кулги жамоаси аъзоси Неъмат Ахмедович ҳам марҳум Фарҳод Маннопов ҳақидаги фикрларини билдирди.

    “Фарҳод ақлий ва инсоний томонлама жуда тараққий этган инсон эди. Фикрлаши бошқаларга ўхшамайдиган, тўғри ва аниқ позицияни доим танлай билган лидер, фаҳм-фаросатли, кўнгли тоза, позитив йигит сифатида хотирамга муҳрладим. Чунки мен уни шундай кўрдим ва танидим”, — дейди у ўз постида. 

    Фото: Instagram 

    Актриса Зебинисо Холиқова инстаблогерга атаб пост қолдирди ва бу хабардан ўзига кела олмагани ҳақида гапирди.

    “Укамдек яқин бўлиб қолган инсоним экан. Бугунги хабардан кейин ўзимга кела олмадим. Ҳар куни Instagramъда кўравериб шунақа яқин бўлиб қолган экан. Ҳаётда бир марта кўрган эдим”, — дейди актриса. 

    Фото: Instagram 

    Хонанда Манзура ҳам марҳум блогернинг яқинларига сабр тилади ва унинг яхшилик қилгани ҳақида сўзлаб берди.

    “Қазо қадардан қочиб бўлмайди, аммо шу белгиланган вақт ичида анча яхшилик қилишга бизга имкон берилади”, — деб пост қолдирган хонанда.

    Фото: Instagram 
    05.03.2023, 22:52   Изоҳ (0)   35542
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Соғлиғимда муаммолар бўлди, наҳотки шу ёшимда ҳаётдан кўз юмсам, деб ўйладим”. Интизор Тожибоева ҳаётидаги синов ҳақида (видео)

    05.03.2023, 19:25

    Америкалик хонанда Бритни Спирс уйини 10 миллион долларга сотди (фото)

    05.03.2023, 15:33

    Фарҳод Манноповнинг ўлимига наркозни кўп бериб юбориш сабаб бўлгани айтилмоқда 

    05.03.2023, 09:42

    Хушламай куйлаган қўшиғи хит бўлган, санъат учун оиласидан воз кечган: Хонанда Умида Мирҳамидова 49 ёшда (видео) 

    04.03.2023, 09:41

    Instagram: Аварияга учраган актриса, Ғуломжон Ёқубовга тўн кийдирган вазир, фарзанд кутаётган Ҳулкар Абдуллаева 

    03.03.2023, 22:45

    “Раҳбар бўлишимни мендан кўра кўпроқ исташди” — Азим Муллахонов ижтимоий тармоқлардаги танқидларга ўз муносабатини билдирди

    03.03.2023, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03

    Қидирувда бўлган 12 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 25 июн, 21:40

    Ўзбекистон Кубоги. “Бухоро” “ОКМК”ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 25 июн, 21:38

    НАТО етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ва мудофаа харажатларини кўпайтиришга келишиб олди

    Дунё | 25 июн, 21:10

    Андижонда фуқарога 300 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар олган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:55

    Трамп АҚШнинг Эронга берган зарбаларини Хиросима ва Нагасаки билан таққослади

    Дунё | 25 июн, 20:45

    Исроилдаги университетнинг олтита лабораторияси Эрон ҳужумлари оқибатида вайрон қилинди 

    Дунё | 25 июн, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.