Маҳоратли раққоса Паризода “Севимли” телеканалининг “Машҳурлар” кўрсатувига берган интервьюсида Муниса Ризаеванинг клипида суратга тушганидан хафа бўлгани ҳақида сўзлаб берди.
“Клипнинг суратга олиш жараёнлари икки кун, совуқ ҳавода кечди”
Муниса Ризаеванинг “Қоп-қора” клипига чиқишимга зўрға кўндиришган, дизайнерлар роса ишлаб, катта-катта сўзлар берди. Улар стилингизни, кўринишингизни ўзгартирамиз, сизни умуман бошқа Паризода қилиб чиқарамиз деганди. Шу билан Муниса Ризаеванинг клипида рол ижро этдим. Клипнинг суратга олиш жараёнлари икки кун, совуқ ҳавода кечди. Кийим масаласида ҳам дизайнерларнинг олдига бориб қатнадик, кўп вақт кетди.
Клип чиққандан кейин, унда борманми ёки йўқманми, тушуна олмадим. Хафа бўлдим, нимага мени кам кадрга олишган деб ўйладим. Балки, ҳақиқатан ҳам образга мос тушмагандирман, юзим ўзбекча бўлиб қолгандир. Типаж мос тушмаслигини билиб ҳам шундай клипларга қадам босмайман. Лекин ўша пайтда стилист, дизайнерлар стилимни, кўринишимни ўзгартиришга ҳаракат қилган.
“Ҳозирги пайтда ўзимга мос бўлган клипга чиқаман ва кўринишни ҳам ўзим танлайман”
Ҳозирги кунда менга тегманглар, ўша ҳолатим билан Паризода бўлганман, шу ҳолатим билан қоламан, дейман. Ҳаттоки Instagram саҳифамга нимага бир хил соч турмагида юрасиз, нима учун доим сочингизни қора рангга бўяйсиз, деб ёзишади. Мухлисларимнинг гапига кириб, сочимни кестириб, бўяб афсусландим. Агар атрофдагиларни эшицам, мен ўша Паризода бўла олмас эканман. Ҳозирги пайтда ўзимга мос бўлган клипга чиқаман ва кўринишни ҳам ўзим танлайман.
Изоҳ (0)