“Митти вайн” тахаллуси билан танилган 27 ёшли вайнер Фарҳод Маннопов 5 март куни Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган клиникалардан бирида вафот этди.
Фарҳод Маннопов бир неча кун аввал дўстлари билан бассейнда сузаётган пайтида боши ва бурнидан жароҳат олган эди. Шу сабаб бурнини операция қилдириш мақсадида клиникага борган. Блогер Отабек Жўраевнинг айтишича, унинг ўлимига наркозни кўп бериб юбориш сабаб бўлган.
“Митти вайн” жамоасининг яна бир аъзоси Улуғбек Instagram’даги саҳифасида дўстидан кўп нарса ўргангани ҳақида ёзиб қолдирди.
“Ҳамма нарса биз ўйлаганимиздек бўлмас экан”, — деб ёзади Улуғбек.
Изоҳ (0)