Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарҳод Манноповнинг вафот этгани юзасидан текшириш ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, кўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
“Митти вайн” тахаллуси билан танилган 27 ёшли вайнер Фарҳод Маннопов 5 март куни Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган клиникалардан бирида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда Фарҳод Манноповнинг ўлимига наркозни кўп бериб юбориш сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бош прокуратура блогернинг вафоти юзасидан жиноят иши қўзғатилгани, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олингани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)