Андижон шаҳар 1-кичик даҳа Амир Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин юз берди.
ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар 5 март куни соат 17:33 да келиб тушган. Шунга кўра 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:36 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:05 да қуршаб олинган ва соат 18:26 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида уйнинг тахминан 250 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Томнинг 300 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)