Россия президенти Владимир Путин устидан трибунал ташкил этиш учун БМТ Бош ассамблеясида муваффақиятли овоз бериш талаб этилади. Бу ҳақда Гаага халқ суди судьяси Стивен Репга таяниб, Fokus.ua хабар берди.
Судьяга кўра, бундай қарор учун камида 90 та овоз керак бўлади. Шу сабабли Европа Иттифоқидан ташқари бошқа давлатларнинг ҳам овоз бериши керак бўлади. Шу тариқа Россияга Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вето ҳуқуқи ёрдам бермайди.
“Россия БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан бундай суд тузилишига вето қўяди, бироқ Бош ассамблеяда вето ҳуқуқига эга эмас. Россия БМТ Бош ассамблеясида охирги резолюцияга қарши овоз берган етти давлатдан бири эди. Бунга ҳам қарши овоз бериши аниқ. Аммо улар буни тўхтата олмайди, чунки бундай қарор БМТ Хавфсизлик Кенгашидан ташқарида тасдиқланиши мумкин. Бу муваффақиятли формула, аммо унинг калити нафақат Европа давлатларининг қўллаб-қувватлашига, балки Европа Иттифоқидан ташқаридаги вакилларга ҳам боғлиқ. Минимал 90 та овоз. Чунки бетараф қолганлар кўп бўлиши аниқ”, — деди Стивен Реп.
Судьянинг қайд этишича, Украина Россия президенти ва бош вазирини мустақил равишда ҳукм қила олмайди. Аммо ҳарбий раҳбариятга нисбатан Украина судлари қарор қабул қилиши мумкин.
“Украина Путинни, Герасимовни ва ҳатто Шойгуни ҳам ҳукм қилолмайди, шу учун халқаро суд керак. Биз Сиэрра-Леоне иши бўйича шундай судни яратишга муваффақ бўлганмиз. Бунинг учун БМТ Бош ассамблеясида овоз бериш кифоя”, дейди Гаага судьяси.
Изоҳ (0)