Туркиянинг Истанбул шаҳридаги денгиз соҳилидан жасад топилди. У Ўзбекистон фуқароси экани тахмин қилинмоқда.
Қайд этилишича, мурда Адикой туманидаги денгиз соҳилида аниқланган. Жасаднинг ёнидан Раҳматилло исмли фуқарога доир ҳужжатлар топилган.
Ҳозирда дипломатик ваколатхона прокуратура, “морг”, Ўзбекистондаги идора ва бошқа ташкилотлар билан шахснинг кимлигини аниқлашга доир ишларни амалга оширмоқда.
“Кимда мазкур ҳолат юзасидан маълумотлар бўлса, бош консулхонага хабар беришингизни сўраймиз”, — дейилади Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси хабарида.
Изоҳ (0)