China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасидаги парвозларни тикламоқда, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports ахборот хизмати.
Хабарга кўра, Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни тикламоқда. Биринчи йўловчи рейси 2023 йилнинг 26 мартига мўлжалланган.
Рейслар Airbus А330-200 самолётларида ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Айни пайтда авиаташувчи ҳам ҳафтада бир марта, чоршанба кунлари Урумчи—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширмоқда.
Қайд этилишича, Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида жойлашган China Southern Airlines авиакомпанияси парки ҳажми бўйича Осиёдаги энг йирик авиакомпания, шунингдек, Осиёдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)