“Келажакка қайтиб” трилогиясининг актёрлари Портленддаги Фан Expo анжуманида йиғилди. Кинокартинада суратга тушган актёрлардан бири Лиа Томпсон Instagramъдаги саҳифасига “Келажакка қайтиб” фильми актёрлари билан бирга тушган суратлар ва видеоларини жойлади.
“Ростини айтсам, “Келажакка қайтиб” оиласи билан ажойиб вақт ўтказдим. Мухлислар билан жуда кўп кулгили лаҳзалар бўлди”, — деб ёзган Томпсон ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.
Шунингдек, суратда Майкл Фокс (Марти Макфлай образини гавдалантирган), Кристофер Ллойд (Доктор Эммет Браун ролини ижро этган) ва Том Уилсон (фильмда Билл Таннен ролини ўйнаган) ҳам кўриниш берган.
Режиссёр Роберт Земекиснинг “Келажакка қайтиб” франшизасининг қисмлари 1985 йилдан 1990 йилгача суратга олиниб, бутун дунё бўйлаб 961 миллион доллар маблағ йиғган ва энг машҳур илмий-фантастик франшизалардан бирига айланган.
Изоҳ (0)