Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди. Бу ҳақда амирлик девони хабар берди.
Қайд этилишича, Сардор Умурзоқов Қатар амирига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказган.
Мактубда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, уларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда ҳамкорлик масалалари тўғрисида сўз боради.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабрь ўрталарида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Ашхободга ташриф буюриб, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашганди. Ўшанда Умурзоқов Ўзбекистонга қўшимча равишда кунига 20 миллион куб метр газ (3 ойда жами 1,5 миллиард куб метр) бериш бўйича келишувга эришган ва шартнома имзоланган эди.
Изоҳ (0)