Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мева ва ёнғоқларнинг экспорт динамикасини таҳлил қилди.
Таҳлил натижалари 2017—2022 йилларда мева ва ёнғоқлар экспорти қиймати (ТИФ ТН 08) 1,5 баробар ошганини кўрсатди, яъни 2017 йилда экспорт ҳажми 417,2 миллион долларни, 2022 йилда эса 618,6 миллион долларни ташкил этган.
Айниқса, тарвуз (152,2 маротаба), олча (58,3 маротаба), қулупнай (52,7 маротаба), анжир (41,4 маротаба) ва қуритилган олма (15,1 маротаба) экспорти жуда тез суръатлар билан ўсган.
2022 йилда мева ва ёнғоқлар экспорти таркибида сархил узум энг катта улушга (31,7 фоиз) эга бўлган. Иккинчи ўринни майиз (13,6 фоиз), учинчи ўринни шафтоли (11 фоиз) эгаллаган.
Ундан кейинг ўринларда хурмо (8,4 фоиз), гилос (5,4 фоиз), олхўри (5 фоиз), қовун (3,1 фоиз), тарвуз (2,9 фоиз), ёнғоқ (1,8 фоиз) каби маҳсулотлар қайд этилган.
2017—2022 йилларда мева ва ёнғоқлар экспорти географияси Бельгия, Жазоир, Мексика, Бразилия, Словакия каби яна 18 та мамлакатга кенгайди.
Анъанавий экспорт бозорлари бешталигини Россия (361,3 миллион доллар), Қозоғистон (118,4 миллион доллар), Қирғизистон (26,4 миллион доллар), Хитой (19,2 миллион доллар) ва Туркия (13,6 миллион доллар) ташкил этади.
Изоҳ (0)