Тошкент шаҳри Миробод туманида 24 февраль куни автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб жанжаллашди. Пойтахт ИИББ ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Фарғона йўли кўчасида 617-сонли автобус ҳайдовчиси Б.Б. ва 93-сонли автобус ҳайдовчиси А.Ў. ўзаро мижоз талашган.
Улар бир-бирининг йўлини тўсгани сабабли ўртада келишмовчилик юзага келган. Шундан сўнг ҳайдовчилар Б.Б. ва А.Ў. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун судга тақдим этилади.
Изоҳ (0)