Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида каналда сув босими ортиши оқибатида уйларни сув босди.
Маълум бўлишича, 24 февраль куни соат 02:00 ларда Тўрткўл тумани “Калта минор” ОФЙ 6-бўлимида канал сувининг босими кўпайиши сабаб ер ўпирилиши юз берган. Оқибатда 7-8 та хонадон ва уй ҳайвонлари жабр кўрган. Уй эгалари ҳозирда турар жойсиз қолган.
Ижтимоий тармоқда тарқалган суратларда воқеа оқибатида уйлар деворларига ёриқлар тушиб, баъзи қисмлари қулаб тушганини, уй ҳайвонлари ҳалок бўлганини кўриш мумкин.
“Дарё” мухбири вазиятга ойдинлик киритиш учун расмийлар билан боғланди. Республика Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мулозими ҳолат тўлиқ ўрганилгач, расмий ахборот берилишини маълум қилди.
“Дарё” мухбири билан суҳбатда бўлган яна бир манба эса воқеа оқибатида ҳеч кимга зарар етмаганини, Жўқорғи Кенгес раиси шахсан ўзи ҳолат юз берган жойга бориб, вазиятни назорат қилаётганини, фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Манбанинг қўшимча қилишича, воқеа тунги соат 02:00 эмас, 03:30 ларда юз берган.
Изоҳ (1)
Умуман булмаган нарса, хеч качон хитой кимгатур ёрдам бермайди, одамлар бу ишларни тушунмайди хам