Жиззах вилоятида 24 февраль куни соат 16:12 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Маълум бўлишича, эпимарказ Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 километр.
Зилзила координаталари: 39,97 градус шимолий кенглик; 67,74 градус шарқий узунлик. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 190 километр жануби-ғарбда.
Жиззах вилояти ҳудудида сезилиш кучи:
- Шароф Рашидов туманида 2—3 балл, 13 километр.
- Жиззах шаҳрида 2—3 балл, 18 километр.
- Бахмал туманида 2 балл, 27 километр.
Изоҳ (0)