“Ўзгидромет” директори Қамчиқ довонида ноқулай об-ҳаво бўлиши ва тоғли ҳудудларда февраль охиригача қор кўчиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, 24—26 февраль кунлари А-373 Тошкент—Ўш автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Шунингдек, 21—28 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг қуйидаги тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
- Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
- Наманган вилояти: Pop туманида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида.
“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, — дея огоҳлантирган “Ўзгидромет” директори.
Изоҳ (0)