• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё кундалиги”да 23 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 23 февралда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.


    Украинага замонавий Ғарб қирувчилари берилмайдими?

    Украина Россия ҳудудига зарба бериш учун Ғарб самолётлари ва узоқ масофали қуроллардан фойдаланмасликка  кафолат бера оладими?


    Бу саволга  Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба  Sky News телеканалига берган интервьюсида жавоб берди.

    “Биз Ғарб қуролларидан Украина ҳудудларини озод қилиш учун фойдаланишга кафолат беришимиз мумкин”, — дейди Кулеба.

    Ғарб давлатлари январь ойида Киевга реактив қирувчи самолётлар етказиб бериш масаласини муҳокама қила бошлаган. Украина президенти Владимир Зеленский уларнинг етказилишига эришишга ваъда берган.

    Ҳозирда бу ғояни Болтиқбўйи мамлакатлари қўллаб-қувватламоқда, деб ёзади Politico.

    “Бундай қарор қабул қилиш осон бўлмайди”, — дейди Польша президенти Анжей Дуда. Германия канцлери Олаф Шолс эса Ғарб қирувчиларининг юборилишини рад этиб, бу мавзу муҳокамасини тўхтатишга чақирган. 

    Айни вазиятда АҚШ ҳам Киевга жанговар самолётлар билан ёрдам ваъда қилишдан бош тортди, аммо учинчи давлатлардан бирортаси ёрдам бермоқчи бўлса, Америка буни мамнуният билан қабул қилади, дея таъкидлаган Оқ уй. 

    Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллеснинг айтишича, Украина Россия билан уруш тугаганидан кейингина замонавий Ғарб қирувчиларини олиши мумкин. У буни Киевнинг ғарбий ҳамкорлари ўртасидаги консенсус деб атади.


    Араб давлатлари Наблусдаги фаластинликларнинг ўлдирилишини қоралаб чиқди

    Араб давлатлари Исроил армиясининг фаластинликларга қарши уюштирган жазо рейдини қоралаб чиқди.

    Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Уммон, Миср, Тунис давлатлари Исроил армиясининг Наблусдаги ҳаракатларини қоралади — рейдда 11 фаластинлик ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши яраланган.

    Араб парламенти, Араб давлатлари лигаси ва Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши Исроилни халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузганликда ва Фаластин ҳудудларида кескинликни кучайтирганликда айблади.

    22 февраль куни Исроил мудофаа кучлари оккупация қилинган Ғарбий соҳил шимолидаги Наблус шаҳрида навбатдаги рейд давомида фаластинликларга қарши қурол ишлатди ва бу босқин яна одамлар ўлимига сабаб бўлди. Исроил ҳарбийлари шаҳарга бир неча томондан бостириб келган. Улар эски шаҳар ҳудудидаги уйлардан бирини ўраб олгач, тартибсизликлар бошланган.


    Туркиядаги зилзиладан сўнг айбдорлар ҳибсга олинмоқда, вайрон бўлган шаҳарлар қанча муддатда тиклана олади?

    Зилзилалардан сўнг Туркия ҳукумати 341 кишини ҳибсга олди — улар биноларни қуриш вақтидаги талончилик ва қоидабузарликларда айбланмоқда, деб хабар берди TRT Haber.

    Зилзиладан жабр кўрган 11 вилоятда олиб борилган текширувлари натижасида 564 кишининг қурилишдаги қоидабузарликлари аниқланиб, 160 нафари қўлга олинган.

    282 киши эса талончиликда айбланмоқда, ҳозирда улардан 181 нафари ҳибсга олинган.

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг сўзларига кўра, зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда қурилиш ишлари март ойида бошланади. 11 вилоятда 200 мингга яқин турар жой бинолари қурилиши режалаштирилган.

    Эрдўғон зилзила зоналарида бизнес ва инвестицияларни қўллаб-қувватлаш учун жами 1 миллиард доллар миқдорида ёрдам кўрсатилишини ва кредит кафолат жамғармаси ҳажмини 13,2 миллиарддан 18,5 миллиард долларга оширишини маълум қилди. 

    “Уй-жой, иш ўринлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, тарихий ва маданий қадриятлари бўлган барча шаҳарларимиз тўлиқ тикланади. Янги бинолар уч ёки тўрт қаватдан баланд бўлмайди”, — дея маълум қилган президент.

    Шу орада Истанбул мэри Экрем Имомоғлу метрополиядаги қулаш хавфи энг юқори деб таснифланаётган уйларни бузиш бошланганини эълон қилди.


    Ўзбекистонга таъсир қиладиган сув тошқинига қандай омил сабаб бўлмоқда?

    Мутахассислар Тожикистондаги зилзила оқибатида Сарез кўли сув тошқинига сабаб бўлиши, бу эса Марказий Осиёнинг тўртта давлатига таъсир қилишини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

    Маълум қилинишича, Сарез кўли яқинида 7,3 магнитудали зилзила қайд этилган. Ушбу жараёнда қурбонлар ва вайроналарнинг олди олинди, аммо сув омбори яқинидаги ҳудуд ўн йилдан ортиқ вақтдан бери мамлакатга таҳдид солмоқда.

    Ҳозирда Сарез кўлининг чуқурлиги 500 метрга етади, умумий ҳажми эса 17 куб километрни ташкил этади. 


    Усой тўғонининг вайрон бўлишига олиб келиши мумкин бўлган зилзила ва кўчкилар “геологик қамоқхона”дан улкан ҳажмдаги сувнинг сизиб чиқишига олиб келади. Москва давлат университети механика институтининг ҳисоб-китобларига кўра, оқибатда баландлиги 150 метргача бўлган сел 3 километрдан ортиқ баландликдан чиқиб кетади. Водийларда тўлқин баландлиги 15 метрга тушади, бу уч қаватли уйнинг баландлигига тенг. Мазкур фавқулодда ҳолат нафақат Тожикистон, балки Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон ҳудудларига ҳам таъсир қилади.

    Тожикистон бу масалани бошқача ҳал қилишга, яъни Сарез кўлидаги ичимлик сувини хорижга сотишга қарор қилди. Ўнлаб давлатлар билан музокаралар олиб борилди, бироқ фақат Хитой келишувга рози бўлди. 

    Ҳозирда Сарез кўли тун-у кун кузатув остида. Мутахассислар сув омборидаги ҳар қандай ўзгаришларни кузатиб боради. Сабаби  сув сатҳи кескин ўзгарган тақдирда, дарҳол тревога эълон қилиниши керак.

    23.02.2023, 21:25   Изоҳ (0)   6584
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эронда ичида спорт вазири бўлган вертолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор (фото)

    23.02.2023, 20:31

    Россия ТИВ Марказий Осиё давлатларини Ғарбга нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирди

    23.02.2023, 19:08

    Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг меҳмондўст давлат деб топилди — рейтинг

    23.02.2023, 17:16

    Киев Ғарб қирувчиларидан Россияга зарба бериш учун фойдаланмасликка ваъда берди

    23.02.2023, 17:12

    Илон Маск Ўзбекистонда Starlink интернетини ишга туширишни номаълум муддатга кечиктирди

    23.02.2023, 17:10

    Тожикистондаги зилзила сув тошқинига олиб келиши мумкин. Бу Ўзбекистонга ҳам таъсир қилади

    23.02.2023, 16:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.