• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Банкирларга алдандим”. Машинага пул тўлаб, ололмаётган мижоз ҳасрати

    Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшовчи фермер Бекзод Фармонов яхши ният билан ҳосилидан орттирган маблағига янги машина харид қилмоқчи бўлади. Шу мақсадда автосалонга бориб, беш-олти ойдан сўнг чиқувчи қиммат автомобиллардан бирига тўлов қилади. Бироқ фермер машина пулини тўласа-да, беш-олти ойдан сўнг машина миниш орзуси амалга ошмайди. Нега дейсизми? Банк ходимининг айби билан фермер тўлаган пул автосалон ҳисоб рақамига тушмайди. Фермер бу ҳақдаги ҳасратларини “Дарё” мухбири билан суҳбати давомида гапириб берди.

    “2022 йилнинг июль ойида ‘Aloqabank’нинг Қашқадарё вилояти филиали орқали Gentra автомобили учун тўловни амалга оширдим. Банк орқали биринчи пластик карточкамдан 65 миллион, иккинчисидан эса 12 миллион сўм пул тўладим. Банк ходими тўловлар бўлгани ҳақидаги маълумотномаларни қўлимга тутқазиб, пул сўралган жойга ўтказилганини айтди. Хурсанд бўлиб уйга қайтдим. Орадан уч ой ўтгач, автосалонга бориб, машинам қачон чиқишини, қолган 50 фоиз тўловларни қачон тўлашим кераклиги ҳақида маълумот олмоқчи бўлдим. Автосалон ходимлари эса уларга менинг ҳисобимдан ҳеч қандай пул тушмаганини, шартноманинг 7 кунлик муддати ўтиб кетгани боис шартнома бекор бўлганини айтишди. Банкка келиб, вазиятга ойдинлик кирицам, банк ходимининг айби билан мен ўз вақтида тўлаган пулим автосалон ҳисоб рақамига тушмай, банкда қолиб кетган”, — дейди мурожаатчи фермер Бекзод Фармонов.

    Бекзод Фармонов.
    Фото: “Дарё”

    Янги машина миниш орзусида юрган фермернинг айтишича, мазкур муаммо юзага келгач, у банк раҳбариятига шикоят қилган.

    “Бу муаммони билганимдан сўнг банк раҳбарига кирдим. Банк бошлиғи Алишер ака муаммо ходимининг айби билан юзага келганини, муаммони ечиш учун автосалон раҳбари билан гаплашиб, 2022 йилнинг декабрь ойида менга янги Gentra автомобилини олиб беришини айтди. Ва ўзларининг айби билан бекор бўлган шартнома ўрнига янги шартнома тузишди. Янги шартномада машинанинг салондан чиқиш муддати 2023 йил октябрь этиб кўрсатилаётганини, мен ўз вақтида пул тўлаганимни, шу сабаб 2022 йилнинг декабрь ойида янги машина олишим кераклигини айтдим. Улар шартнома шунчаки эканини, менга ваъда қилинган 2022 йилнинг декабрь ойида янги машина олиб чиқиб беришларини айтишди. Мен уларга ишондим ва улар айтгандек бошқа шартнома туздим”, — дейди фермер.

    Бекзод Фармоновнинг айтишича, 2022 йилнинг декабрь ойида банк раҳбари ва автосалон масъули уни чақириб, “машинангиз заводдан чиқиб, автосалонга келди, мана бу машина сизники”, деб унга янги машина кўрсатган. Аммо кўп ўтмай бу ёлғон бўлиб чиққан.

    “Мени чақириб, мана бу янги машина сизники, арзимас муаммоси қолди дейишгач, мен автомобиль тўловининг қолган қисмини ҳам тўлаб, машинанинг тўлиқ пулини тўладим. Лекин 2022 йилнинг декабрь ойи у ёқда турсин, 2023 йилнинг февраль ойида ҳам машинадан дарак йўқ. Банк раҳбарига нега мени алдадингиз десам, автосалон бошлиғига ишонгандим, у ҳам бизни алдади деяпти. Автосалон бошлиғи эса бу ҳақда гап бўлмаган деяпти. Хуллас, автомобиль пулини тўлиқ тўлаб қўйган бўлсам-да, ололмай сарсонман”, — дейди янги машина минишга иштиёқманд фермер.

    “Дарё” мазкур ҳолат юзасидан “Aloqabank”нинг Қашқадарё вилояти филали масъули Алишер Мирзаев билан икки маротаба — 2022 йилнинг сентябрь, 2023 йилнинг февраль ойларида мулоқот қилди. Дастлабки мулоқотда масъул ҳақиқатдан ҳам банк ходимларининг хатоси сабаб муаммо юзага келганини, бироқ, мижоз билан келишганини ва айтилган муддатда муаммони ечиши ҳақида маълум қилганди. 2023 йилнинг февраль ойидаги такрорий мулоқотда эса муаммони ҳал этиш кечикканини, буни ОАВда ёритиб жамоатчиликни бундан бохабар қилиш керакмаслигини айтди. Шунингдек, у фермерга берган ваъдасини 2023 йилнинг 28 февраль куни бажаришини маълум қилди. Аммо фермернинг таҳририятга тақдим қилган аудиоёзувида банк бошлиғи мижозига муаммони ҳал этиш қўлидан келмаганини, бу ҳақда бемалол тегишли жойларга, хусусан судга ҳам мурожаат қилиши мумкинлигини таъкидлаган.

    Таҳририят банкирлар айби сабаб юзага келган муаммодан АТ “Aloqabank”нинг республикадаги масъулларини ҳам бохабар қилди. “Дарё” журналисти билан мулоқот қилган банк ахборот хизмати раҳбари Зуҳра Юнусова муаммо тез орада ўрганилишини, хатога йўл қўйган банк масъулларига тегишли чора кўрилишини, шунингдек, банк мижозининг муаммоси ҳал этилишини билдирди.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    23.02.2023, 19:54   Изоҳ (0)   12203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нукусда 2 ёшли бола ўсимликлар учун ишлатиладиган доридан заҳарланиб вафот этди

    23.02.2023, 19:40

    “Тиббиёт ва санитария ходимлари қайта тайёрловдан ўтказилади” — СЭC вабо касаллиги тарқалиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан изоҳ берди

    23.02.2023, 19:32

    Ўзбекистонда 2022 йилда халқаро йўналишда 15 мингдан зиёд авиапарвоз амалга оширилди

    23.02.2023, 19:16

    Миссисипи штати Ўзбекистон билан ҳамкорликни қўллаб-қувватловчи махсус резолюцияни қабул қилди

    23.02.2023, 18:44

    Қаршида сотиб олинган Cobalt’нинг нуқсонлари чиққани боис янгисига алмаштириб берилди

    23.02.2023, 18:16

    Шуҳрат Алиев Наманган ИИБга бошлиқ этиб тайинланди

    23.02.2023, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16

    Трамп Германияга рус гази ўрнига Американикини таклиф қилди

    Дунё | 7 июн, 11:05

    Бир соатга ҳам етмайди: атир ифори узоқ сақланмаслигига 4 та сабаб

    Аёллар саҳифаси | 7 июн, 10:50

    Остон Ўруновнинг ўрнига қайси футболчи йиғинга жалб этилгани маълум қилинди

    Спорт | 7 июн, 10:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.