Қарши шаҳрида талаба йигит янги иморатнинг 10-қаватидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, 21 февраль куни соат 12:10 да 22 ёшли йигит ота-онаси билан яшаб келган уйдан сабабсиз чиқиб, “Наво” маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан ўзини ташлаб юбориб, ўз жонига қасд қилган.
Қайд этилишича, марҳум Тошкент ахборот технологиялар университетида сиртдан таълим олиб келган. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилган.
Текшириш давомида 2019 йилда марҳум йигитнинг руҳиятида ўзгариш бўлгани сабабли клиникада даволангани, шу даврда ҳам ўз жонига қасд қилишга урингани аниқланган. Текшириш давом этмоқда.
Изоҳ (0)