Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида шахмат бўйича WR Chess Masters мусобақасининг 4-тур баҳслари 19 февраль, якшанба куни бўлиб ўтди.
Мазкур турда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Рамешбабу Прагнанандҳага қарши дона сурди. Ўйин дуранг натижа билан якун топди.
Абдусатторов бундан аввал Ян Непомняший билан дуранг ўйнаган, Андрей Есипенкони мағлуб этган ва Левон Аронианга енгилганди.
Ўзбекистонлик шахматчи тўртинчи турдан кейин 2 очко тўплаган ҳолда тўрт нафар шахматчи билан 4—7-ўринларни бўлишиб турибди. Рўйхат етакчиси Арониан ҳисобида 3 очко бор.
Кейинги тур ўйинлари 21 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда Нодирбек германиялик Винсент Кеймерга қарши дона суради.
Изоҳ (0)