Тошкент шаҳрида 19 февраль куни Ўзбекистон Қуролли кучларининг 31 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон хавфсизлик кучлари вакиллари 10 км масофага югуриш бўйича жамоавий мусобақаларда қатнашди. Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Президентнинг Давлат хавфсизлик хизмати жамоалари мусобақада иштирок этди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.
Изоҳ (0)