Италиянинг “Интер” жамоаси Америка фонди қўл остига ўтиши мумкин.
Il Giornale нашрининг хабарига кўра, Goldman Sachs and Raine Group инвестицион банклари ҳар ойда 10 миллион евро зарар кўраётган Милан клубини бошқаришда Suning Holdings Group‘га ёрдам бериш учун узоқ вақтдан буён харидор ёки ҳеч бўлмаганда ҳамкор қидирмоқда.
Клуб ёки унинг бир қисмини сотиш билан боғлиқ вазият икки ҳафта ичида ҳал бўлиши мумкин, чунки Америка сармоя фонди бизнесга киришга тайёр, дея таъкидланмоқда. Агар дастлабки музокаралар муваффақиятли якунланса, келишув ёзда расмийлаштирилади.
“Интер” хўжайини Стивен Чжан дастлаб клубни 1 миллиард еврога баҳолаганди, бироқ RedBird Capital Partners “Милан”ни харид қилганидан сўнг нархни 1,2 миллиардга оширган эди.
Жамоа нархи пасайиши мумкин. Чунки бу бир томондан “Интер”га нисбатан талабга таъсир қилади, иккинчидан, Гонгконгдаги Хитой банки “нераззури” раҳбарини 300 миллион қарз бўйича судга берган. Бу жараён Милан клубини сотиш ишлари тезлашишига сабаб бўлиши мумкин.
“Интер” 2016 йилдан буён Suning Holdings Group компаниясига тегишли ҳисобланади.
Изоҳ (0)