• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Зилзиладан кейин Туркиядаги илк футбол ўйини. Кучли перформанс, Ўзбекистон байроғи ва қурбон бўлган ит Протео ҳақида

    Футбол бўйича Конференциялар Лигаси доирасида ўтган “Трабзонспор” ва “Базел” ўртасидаги баҳс (1:0) ҳиссиётларга бой бўлди. Туркияда яқинда бўлиб ўтган зилзилалар оқибатини ҳеч ким унутгани йўқ.

    Фото: Reuters

    Бу зилзиладан кейин Туркияда ўтган илк катта ўйин эди. Чунки фожиа туфайли мамлакатдаги чемпионат ва бошқа лигалар ўйинлари тўхтатилган. 

    Футболчилар мотам рамзини билдирувчи боғичларни тақиб майдонга тушди. Мухлислар ҳам фожиа ҳақида унутмаган. Трибуналар фалокат рўй берган ҳудудлар ёзилган баннерлар билан тўлдирилди.

    Ўйин бошлангач, гол урган Йенс Ларсен жамоадошлари билан бирга Туркия байроғини кўтарган ҳолда голни нишонлади. Бу нафақат “Трабзон”нинг балки бутун Туркиянинг голи эди.

    Фото: Reuters

    Трибунада турли турк клубларининг либосларини кийган мухлислар бор эди: “Фенербаҳче”, “Бешиктош”, “Галатасарой”. Улар бирга эди, улар бир-бирини қучоқлаб турарди — фожиа ҳатто муросага келолмайдиган мухлисларни ҳам бирлаштирганди. “Биродарлик, дўстлик, бирлик” — “Трабзонспор” буни шундай таърифлади. 

    Фото: Reuters
    Фото: Reuters
    Фото: Reuters
    Фото: Reuters
    Фото: Reuters
    Фото: Reuters

    Ўйиндан тушган барча маблағ Туркия ва Суриядаги жабрланганларга ёрдам беришга йўналтирилди. Мухлислар эса болалар учун ўйинчоқлар олиб келди.

    Ўйин бошида туркиялик мухлислар вайроналар остидан болани олиб чиққан қутқарувчи ва исковуч ит тасвирланган баннерни намойиш этди. Қутқарувчининг енгида эса “раҳмат” сўзи ёзилганди. Вайроналар остидан эса турк байроғини ушлаган қўл чиқиб турибди.

    Фото: Reuters

    Қутқарувчи бош кийимида зилзила оқибатларини бартараф этишга ёрдам берган мамлакатлар байроғи тасвири туширилган эди. Улар қаторида Ўзбекистон байроғи ҳам бор. 

    Фото: Reuters

    Баннерда тасвирланган ит абстракт эмас, ҳақиқий қаҳрамон ит бўлиб, унинг номи Протео. Исковуч ит Қаҳрамонмарашдаги қутқарув ишлари вақтида қурбон бўлди.

    Фото: Reuters

    Протео Мексикадан ташриф буюрган қутқарувчи гуруҳ таркибида бўлган. Протео ишчи гуруҳ билан биргаликда одамларни излади, бироқ қидирув пайтида унинг устига бино вайроналари тушди ва ит ҳалок бўлди. Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, Протео камида икки кишини топишда ёрдам берган. 

    Фото: Reuters

    Душанба куни Мексика қаҳрамон билан хайрлашди. “Биз ҳамроҳимиз Протео номли итимизни йўқотганимиздан қайғудамиз. Туркиядаги биродарларимиз учун олиб борган қидирув-қутқарув ишларида Мексика жамоаси таркибида ўз бурчини бажарди. Қаҳрамонона меҳнати учун раҳмат”, — дейди Мексика мудофаа вазири Луис Кресенсио Сандовал. 

    Фото: Reuters

    Туркияда Протеодан ташқари яна ўнлаб исковуч итлар хизмат қилмоқда. 

    Қутқарувчи итлар вайроналар остидан одамларни излашда жуда муҳим

    Уларнинг асосий ролини Туркияда ёрдам бераётган америкаликлардан бири Марк Кампет ажойиб тасвирлаб берган:

    “Уларнинг уёқдан буёққа юрганини кўришингиз мумкин. У яқинлашгани сари қидирув майдони ҳам кичрайиб бораверади. Улар бошқа одамларнинг ҳидини эслаб қолади ва ким унга керак ёки керакмаслигини аниқлай олади. Итлар тирик ва ўликларни осонроқ ажрата олади”. 

    Яна бир қаҳрамон итлардан бири — Питер Пен. Бир ҳафта олдин АҚШдан келтирилган исковуч ит Туркиянинг жануби-шарқидаги Адияман шаҳрида одамларнинг ҳаётини сақлаб қолмоқда. У одам етиб бориши қийин бўлган жойларгача судралиб бориб, ўз ишини бажармоқда. 

    Фото: Reuters

    Туркияда яна кўплаб итлар қутқарувчиларга ёрдам бермоқда. Хусусан, ўзбекистонлик қутқарувчилар билан бирга Туркияга йўл олган итлар ҳам.

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
    Фото: Reuters
    Фото: Reuters
    Фото: Reuters
    Фото: Reuters
    17.02.2023, 23:09   Изоҳ (0)   17988
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    WR Chess Masters. Нодирбек Абдусатторов россиялик рақиби устидан ғалаба қозонди 

    17.02.2023, 22:21

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” рақиби устидан ғалаба қозонди. Криштиану Роналдудан иккита ассист

    17.02.2023, 22:04

    Еврокубокларда ҳафтанинг энг яхшилари аниқланди 

    17.02.2023, 20:55

    “Барселона”нинг 25 йиллик антирекорди, омадсиз серияни тўхтатган “Манчестер Юнайтед”. “Камп Ноу”да ўтган ўйинга оид рақам ва фактлар

    17.02.2023, 11:32

    Лионель Месси “ПСЖ”ни тарк этишга яқин. У клуб лойиҳаси Мбаппе атрофида қурилаётганидан норози

    17.02.2023, 09:54

    Европа Лигаси. “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди. “Ювентус” ғалабани қўлдан чиқарди, “Рома”да мағлубият

    17.02.2023, 04:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.