Туркиянинг “Ҳатайспор” клуби аъзоси Кристиан Атсу вафот этди.
Бу ҳақида Гана футбол ассоциацияси расмий сайти маълум қилди.
“Челси” собиқ футболчиси Атсу 2023 йил 6 февраль куни Туркиянинг жанубий ва марказий қисмида содир бўлган даҳшатли зилзиладан сўнг бедарак йўқолган эди. Бироқ қутқарув ходимлари футболчини топгани хабар қилинганди. Кейинчалик бу хабар рад этилган.
18 февраль куни Атсунинг агенти Мурат Узунмеҳмет ҳам футболчининг вафотини тасдиқлади.
Кристиан фаолияти давомида “Порту”, “Челси”, “Витесс”, “Эвертон”, “Борнмут”, “Малага”, “Ньюкасл”. “Ар-Риёд” ва “Ҳатайспор” клублари шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)