• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    АҚШ, Швеция ва бошқа қатор мамлакатлар Ўзбекистонда ўтадиган бокс бўйича ЖЧ—2023 га бойкот эълон қилди. Қозоғистон терма жамоаси эса қатнашишини маълум қилди

    Бир нечта давлатлар Ҳиндистон (аёллар ўртасида) ва Ўзбекистонда (эркаклар ўртасида) бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон Чемпионатига бойкот эълон қилди, дея хабар қилмоқда “Gazeta.uz”.

    Фото: IBA

    8 февраль санасида АҚШ бокс федерацияси ташкилотнинг расмий сайтида жамоанинг эркаклар ва аёллар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатларида қатнашишдан бош тортгани ҳақидаги баёнотни эълон қилди. Баёнотда ушбу позиция танланишига қатор сабаблар келтирилган, бироқ асосий фактор сифатида Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) Россия ва Беларусь боксчиларига ўз миллий байроқлари остида мусобақаларда иштирок этишига рухсат берилгани қайд этилган.

    USA Boxing раҳбари Майк Макети Марокашда бўлиб ўтган сўнгги бокс мусобақасида россияликлар ўз байроғи ва мадҳияси остида иштирок этганига эътибор қаратган. Шунингдек, раҳбар IBA’га нисбатан бошқа эътирозлар ҳам борлиги қайд этган. Макетининг фикрича Жаҳон чемпионатларида иштирок этиш нафақат Халқаро Олимпия Қўмитасининг (ХОҚ) 2 февралда тасдиқланган санкцияларини, балки ҳалол ўйин ва шаффофлик тамойилларини ҳам бузади.

    АҚШ ортидан Ирландия бокс федерацияси (IABA) ҳам россиялик спортчилар мусобақага қабул қилинганлиги сабаб эркаклар ва аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларида иштирокдан бош тортишга қарор қилди. Бу ҳақида Irish Independent хабар берган. IABA директорлар кенгаши турнирларни бойкот қилиш учун сўровнома ўтказди ва унга кўра 15 киши буни ёқлаган, 5 киши эса қарши чиққан.

    Чехия бокс ассоциацияси президенти Марек Симак Чехия терма жамоасининг Жаҳон Чемпионатини бойкот қилиш истагини тасдиқлади. “Sport.cz”га берган интервьюсида президент бу қадамни Украинани қўллаб-қувватлаш ва IBA Россия президенти Владимир Путинга алоқадор бўлган россиялик Умар Кремлёв назорати остида қолаётганига жавоб деб атади.

    Швеция бокс ассоциацияси раҳбари Пер-Аксел Шёхолмнинг айтишича, агар Россия ва Беларусь спортчилари мусобақада иштирок этса, мамлакат турнирни бойкот қилишга қўшилади.

    Бу ерда на демократия, на ошкоралик мавжуд. Биз IBA’нинг мурожаатини қабул қилмаймиз. Демократия ва шаффофлик йўқ. Ўзгаришларни амалга ошириш учун бир неча йил ҳаракат қилдик, аммо муваффақиятга эриша олмадик. Шундан сўнг улар Россия ва Беларусга миллий байроқлари остида беллашишга рухсат беришга қарор қилди, — унинг сўзларини келтиради “Чемпионат” SVT нашрига таяниб.

    Канада бокс федерацияси ҳам аёллар ва эркаклар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатини бойкот қилишга қўшилди. Ташкилот раҳбари Райан Ўши IBA’даги коррупция туфайли спортнинг келажаги ҳақида жиддий хавотирда эканлигини айтиб ўтди.

    Қозоғистон бокс терма жамоаси эса Ҳиндистон ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган чемпионатларда иштирок этишга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақида Қозоғистон бокс федерацияси раҳбари Kenes Ракишев айтиб ўтди. 

    Қозоғистон бокс федерацияси раҳбари турнирни бошқа давлатлар томонидан бойкот қилинишига изоҳ берар экан, қозоғистонлик боксчиларнинг IBA томонидан ўтказилаётган Жаҳон Чемпионатларида иштирок этиши улар рақобат тажрибасини тўплаш нуқтаи назаридан зарурлигини таъкидлади. 

    ХОҚ қарорига кўра, 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида бокс бўйича мусобақалар бўлажак Жаҳон Чемпионатини ташкил этишни режалаштираётган IBA иштирокисиз ўтказилади. Шу сабабдан бу турнир саралаш мақомига эга бўлмайди ва унинг натижалари боксчиларнинг Олимпиадага йўлланма олишига асос бўлмайди.

    Бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати 15—31 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида, эркаклар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати Ўзбекистонда 1—14 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.


    Умар Кремлёв 2020 йилнинг декабридан буён IBA’ни бошқариб келмоқда. Бунгача у Россия бокс федерацияси бош котиби лавозимида ишлаган. У лавозимга тайинланган пайтда IBA’нинг қарзлари 20 миллион долларни ташкил қилган. 2021 йилнинг май ойида Кремл барча қарзларнинг тўлиқ қайтарилишини эълон қилган. 2022 йилда Кремлёв IBA президентлигига қайта сайланди.

    2019 йил июнь ойида ХОҚ Ижроқўми қарздорлик сабаб IBA’нинг ташкилотга аъзолигини тўхтатиб қўйди, аммо боксни Токио—2020 Олимпия ўйинлари дастурида сақлаб қолди ва 2021 йилда Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида бокс мусобақаларини ташкил этиш ХОҚ томонидан амалга оширилди.

    2022 йил февралида ХОҚ Украинадаги вазият туфайли россиялик ва беларуслик спортчиларни мусобақаларга қўймасликни тавсия қилган, март ойида эса IBA Россия ва Беларусь боксчиларига халқаро мусобақаларда қатнашишни тақиқлаганди. Бироқ октябрь ойида IBA россиялик ва беларуслик боксчиларнинг дисквалификациясини бекор қилди, спортчиларга халқаро майдонларда миллий байроқ ва давлат мадҳиялари остида қатнашишга рухсат берилди.

    2022 йилнинг июнь ойида ХОҚ 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиададаги бокс турнири яна IBA’дан ҳоли тарзда ўтказилишини эълон қилди. Бундан ташқари бокс 2028 йилги Олимпия ўйинларининг дастлабки дастурига киритилмаган.

    16.02.2023, 20:09   Изоҳ (1)   17882
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 787014619@telegram.org / 17.02.2023, 20:04

      Keragiham yuq yaxshi boʻlibdi

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    WR Chess Masters. Бугун Нодирбек Абдусатторов яна бир нуфузли мусобақадаги иштирокини бошлайди

    16.02.2023, 13:02

    Расман: “Специя” бош мураббийи истеъфога чиқарилди

    16.02.2023, 10:28

    Ўзбекистон Суперлигасининг трансфер ойнаси ёпилди. Сўнгги кунда содир бўлган трансферлар битта саҳифада 

    16.02.2023, 04:02

    Ла Лига. “Реал” қолдирилган тур ўйинида аутсайдерни тор-мор этди 

    16.02.2023, 03:06

    ЕЧЛ. “Боруссия Д” “Челси” устидан минимал ғалабага эришди, “Бенфика” сафарда “Брюгге”ни мағлуб этди 

    16.02.2023, 02:56

    АПЛ. “Манчестер Сити” қолдирилган тур ўйинида “Арсенал” устидан ишончли ғалабага эришди 

    16.02.2023, 02:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

    Ўзбекистон | 5 август, 16:38

    “АҚШда дори нархлари 1500 фоизгача арзонлаштирилади” — Трамп

    Дунё | 5 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    Ўзбекистон | 5 август, 16:13

    Ўзбекистонда болалар боғчага қандай жойлаштирилади? Ота-оналар учун қўлланма

    Фарзанд | 5 август, 16:10

    Москвадаги рейдда 300 нафар мигрант ушланди (видео)

    Дунё | 5 август, 16:00

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.