• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Туркиядаги зилзилалар Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилиши мумкин?

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (PMTI) экспертлари Туркияда содир бўлган зилзиланинг Ўзбекистон учун оқибатларини баҳолади.

    Фото: Bloomberg

    PMTI шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти (ТDT) мамлакатлари ўртасидаги табиий офатларни мониторинг қилиш ва фавқулодда чоралар кўриш бўйича ҳамкорлик имкониятларини таҳлил қилди.

    Туркиядаги зилзила оқибатларининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ташқи савдо, инвестициялар, меҳнат миграцияси ва ялпи ички маҳсулот каби йўналишларда ўрганилди.

    2022 йилда Ўзбекистоннинг Туркияга экспорти (1,5 млрд доллар) асосан мис, пахта, рух ва пластмасса каби хом ашёдан, импорти (1,7 млрд доллар) эса машина ва асбоб-ускуналар, пластмасса, кимёвий моддалар, пигментлар ва фармацевтика маҳсулотларидан иборат бўлган. 

    Таҳлил натижаларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги савдода қуйидаги ўзгаришлар аниқланди:

    • зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда амалга оширилаётган кенг кўламли реконструкция лойиҳалари Ўзбекистондан мис, рух, пластмасса, алюминий, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари импортига талабни янада ошириши мумкин;
    • тўқимачилик саноати марказларидан бири бўлган Қаҳрамонмараш зилзиладан катта талафот кўрганлиги сабабли, мавжуд вазият Туркияга ип-калава экспортига (2022 йил 523,3 млн доллар) салбий таъсир кўрсатиши мумкин;
    • Туркиядан импорт қилинадиган ранг берувчи пигментлар ва газламалар етишмаслиги сабабли мавжуд вазият Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли бор. 

    Туркиядаги зилзила фонида давлат харажатлари ва инфляциянинг кескин ошиши меҳнат муҳожирлари даромадига таъсир қилиши ва бу мамлакатдан пул ўтказмалари оқимини камайтириши мумкин (2021 йил 230 млн доллар).

    Туркияда содир бўлган зилзиланинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини баҳолаш The Thomson Reuters Trust Principles томонидан таклиф қилинган сценарийларга асосланган. Туркия ялпи ички маҳсулоти ўсишининг қисқариши Ўзбекистонда ЯИМ ўсишининг 0,03 ф.п. дан 0,1 ф.п. гача пасайишига олиб келиши мумкин.

    2011 йилда Японияда юз берган зилзила табиий офатлар даврида “одамлар офатга қарши” концепцияси биринчи ўринга чиқишига ёрқин мисол бўлди. Бунда талафотнинг оғир оқибатларини бартараф этиш учун одамлар бирлашишга интилади:

    • Японияга 23 та мамлакатдан қутқарув гуруҳлари юборилган;
    • 163 та мамлакат ва 43 та халқаро ташкилотдан ёрдам таклифи олинган;
    • 17,5 миллиард иенадан ортиқ хайрия кўмаги йўналтирилган.

    ТDT мамлакатлари табиий ҳодисаларни (зилзилалар) мониторинг ва таҳлил қилиш, шунингдек, уларга ўз вақтида жавоб бериш учун муҳим илмий ва амалий салоҳиятга эга:

    • сейсмик фаолликни ўрганиш ва олдини олиш бўйича миллий институтларни фаол ривожлантирмоқда;
    • зилзилаларнинг оқибатларига қарши курашиш ва бартараф этиш бўйича икки томонлама (6 та битим) ва кўп томонлама (9 та битим) форматда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

    Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудида Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича Осиё маркази ва Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар хавфини камайтириш маркази фаолият юритади.

    Тадқиқот натижасида ТDT давлатлари томонидан Туркияга ёрдам кўрсатиш бўйича таклифлар тайёрланди:

    • Биринчи даражадаги тадбирлар: одамларни қутқариш ва уларга зарур бирламчи ёрдам кўрсатиш.
    • ТDT мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кейинги чора-тадбирлари: зилзила натижасида вайрон бўлган ҳудуд объектлари ва иқтисодиётини тиклаш.
    • Узоқ истиқболдаги ҳаракатлар: табиий офатларга жавоб бериш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича мунтазам ўзаро ҳамкорлик.
    16.02.2023, 22:45   Изоҳ (1)   11309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 120690126@telegram.org / 17.02.2023, 08:16

      Globallashuv shunday darajaga yetdiki, bugun dunyodagi istalgan voqea insonlar uchun "Kapalak effektini" yuzaga keltiryapti. Turkiyadagi zilzilaning O'zbekistonga katta ta'siri seziladi, Xitoyda kimdir yegan ko'rshayaplak butun dunyoni uyiga qamab qo'yadi.
      *Kapalak effekti - sistemaga ta'sir ettirilgan har qanday sezilmas kichik ta'sir ham kelajakda aytib bo'lmas katta o'zgarishlarga olib kelishi mumkinligini bildiradi.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия етакчи: Ўзбекистонда қайси давлат компаниялари кўпаймоқда? 

    16.02.2023, 14:30

    Марказий Осиёнинг юксалиши Буюк Британия бизнеслари учун имконият — The Telegraph

    15.02.2023, 23:10

    Қашқадарёда энг кўп: Ўзбекистон ҳудудларида бўш иш ўрнига қанча талабгор бор?

    15.02.2023, 20:40

    АҚШда нархлар ошиши кетма-кет еттинчи ой секинлашди

    15.02.2023, 17:36

    Ўзбекистон 2022 йил рекорд даражада кўп мандарин импорт қилди

    15.02.2023, 13:20

    Қозоғистонда бола туғилганида ҳисобварақалар очилиб, уларга 18 ёшгача пул ўтказиш дастури ишга тушмоқда

    15.02.2023, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.