• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Совет-Афғон уруши: Аҳмад Шоҳ Масъуд совет қўшинларига қарши қандай курашган?

    Совет қўшинлари 1989 йил 15 февралда Борис Громов қўмондонлиги остида Афғонистондан чиқиб кетди. Panjshir Provincе Совет Иттифоқи ишғолига қарши курашган қўмондон Аҳмад Шоҳ Масъуд ҳақида сана муносабати билан видеоматериал эълон қилди. “Дарё” нашри қуйида ушбу видеоматериалнинг таржимасини тақдим этади.

    Аҳмад Шоҳ Масъуд мужоҳид жангчилари гуруҳига бошчилик қилган.
    Фото: Сандй Галл 

    1989 йил 15 февралда сўнгги совет аскари Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара кўпригидан ўтиб, совет қўшинларининг Афғонистондаги тўққиз йиллик мавжудлигига чек қўйди. Жалолободда режим барча кучларини шаҳарни ҳимоя қилиш ва таъминлашга қаратган. Афғон мужоҳидлари (совет-афғон уруши пайтида Совет Иттифоқига қарши курашган турли қуролли гуруҳлар) бузғунчилик ҳужумларини амалга ошириши, ҳатто иккинчи фронтни очиши керак эди. Аммо Кобулга ҳужум қилиш учун мукаммал ҳолатда бўлган қўмондон, мужоҳидлар раҳбари Аҳмад Шоҳ Масъуд ҳеч қачон бундай қилмаган. У Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги катта ҳудудни назорат қилган.

    Масъуд Тахар вилоятида маҳаллий мужоҳидларни тайёрламоқда, 1986 йил
    Фото: Сандй Галл

    Масъуд назоратидаги Панжшер водийсида Совет Иттифоқининг йирик ҳужумларига қарши тўққизта жанг бўлиб ўтган. Масъуд армияси урушда совет қўшинларига муносиб талафотлар етказган. Апрель ойи бошида, афғонлар руслар устидан эришилган якуний ғалабани нишонлаш учун биринчи бузкаши (кўпкари) ўйинини ўтказган. 

    Иллюстратив фото: AFP

    Аҳмад Шоҳ Масъуд 30 ёшдаги ўйчан, ўқимишли одам бўлган. Лекин у кўпчилик афғонлар каби пуштун эмас, тожик эди. Шунинг учун муваққат ҳукумат уни рад этган. У Покистондан қурол-аслаҳа олиб турган ва Жалолобод ҳақида биринчи марта BBC орқали эшитган.

    “Бизда ягона қўмондонлик йўқлигининг зарари кўриниб турди. Координация етишмаслиги турли жабҳаларда бир вақтда ҳужумларни бошламаслигимизни англатади. Натижада ҳукумат ўз ресурсларини жамлаб, бизни бирма-бир отиб ташлаши мумкин. Жалолободда айнан шундай бўлди”, — деган Масъуд.

    Фото: Интернет Archive

    Масъуднинг одамлари Совет Иттифоқига олиб борадиган, Кобулнинг омон қолиш калити бўлган Саланг магистрал йўлини кузатди. Улар ўн йил давомида ундан фойдаланган совет транспорт воситаларини пистирмага олди. Аммо руслар Афғонистонни тарк этгач, Масъуд бу йўл орқали озиқ-овқат таъминоти Кобулга зарарсиз етказилишига рухсат берди. Масъуднинг уруши тинч аҳоли билан эмасди, балки Саланг йўлида ҳужум қилиш усуллари ва воситалари борлигини исботлаш эди. Унинг одамлари Саланг магистрал йўлини кузатиши учун йўл четига олиб чиқилган.

    Фото: Wikimedia

    Улар яширинган жойларида ўтириб, йўлдан нималар ўтаётганини кузатган. Биргина яхши нишонга оладиган ракета танкни ва ундаги барчани йўқ қила оларди. Юз метр наридаги ҳукумат постидаги аскарлар ҳам кузатув остида эканини билмаган. Масъуднинг одамлари бундай нарсаларни ўзларининг табиий ўлжалари деб билган. Масъуд назарида Кобулни эгаллашнинг энг яхши йўли халқни ўз томонида тутишдир.

    “Биз Кобулдаги оддий одамлар озиқ-овқат танқислигидан азият чекишини истамаймиз. Тўғри режалаштирилган, мувофиқлаштирилган ҳужумга қарши бошланмагунча, озиқ-овқат таъминотини тўхтатмаймиз”, — деган Масъуд.

    History

    On February 15, 1989
    The last Soviet soldier crossed the border bridge between #Afghanistan and Uzbekistan, ending the nine-year presence of Soviet forces in Afghanistan. pic.twitter.com/XmGcMoYdSr

    — Panjshir_Province (@PanjshirProvin1) February 14, 2023

    Жалолободдаги баъзи мужоҳид кучларидан фарқли ўлароқ, Масъуд ўз маҳбусларига яхши муносабатда бўлган. Аммо унинг издошлари ҳар бир маҳбусни текширишни сўраган. Масъуднинг инсонпарвар ёндашуви Покистондаги Пешоварда ҳам қадрланмаган.

    “У кўп хатоларга йўл қўйди, масалан, Россия билан сулҳ битими. Ҳеч бир қўмондон бундай хатога йўл қўймаган. У Кобул режими билан яна бир яширин келишувга эришди. Кобул режимига қарши курашиш ўрнига у ўз қўшинларини шимолга юборди”, — деган афғонистонлик сиёсатчи, мужоҳидин Гулбиддин Ҳикматёр. 

    Июль ойига келиб Ҳикматёр ва Масъуд ўртасидаги низо янада чуқурлашади. Масъуднинг бир гуруҳ юқори мартабали кишилари пистирмага тушади, оқибатда уларнинг 30 нафари вафот этади. Омон қолганлар пистирмада ҳалок бўлганлар омадли бўлганини айтган.

    “Қўмондонларнинг кўзлари ўйилганди. Кейин бурун ва қулоқларини кесиб ташлашган. Шундан сўнг уларнинг қоринларини очиб, барча аъзолари синдиришган. Улар узоқ вақт қийноққа солинган. Уларнинг ўлимига кўп вақт керак бўлган”, — деган воқеа гувоҳларидан бири.

    Масъуд қотилларни топиш бўйича операция ўтказишни буюрган, лекин жараённи суратга олиш учун одамларига эргашишга рухсат бермаган.

    Фото: Getty Images

    “Буларнинг барчасини амалга оширган инсонлар раҳбарият билан яқин алоқада эканига шубҳа йўқ. Ҳикматёр одамларига бирлашган фронт бўлмаса, муваффақиятга эриша олмаслигимизни айтдим. Биз бунақада Афғонистонда ҳеч нарсага эриша олмаймиз”, — деган эди Масъуд.

    Унинг одамлари пистирма сабабчиларини, жумладан, Ҳикматёрнинг бош қўмондонларидан бири Саид Жамолни ҳам қўлга олади. Шундан сўнг Ҳикматёр муваққат ҳукумат таркибини тарк этади. Масъуд эса Пешовардаги одамларга қотилларни суд қилишига рухсат берди.

    “Пешовардаги сиёсатчиларимизга келсак, шуни таъкидлашим керакки, улар Кобул ҳукуматини қандай ағдариш ҳақида кам ўйлаган ва бунинг ўрнига ўз кучларини бошқа ишларга сарфлаган. Агар улар режимни мағлуб этиш ҳақида ўйласа, муаммоларимиз унчалик катта бўлмасди”, — деган Масъуд.

    16.02.2023, 18:55   Изоҳ (0)   14701
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Европа билан газ урушида ютқазди — Politico

    16.02.2023, 18:15

    Олимлар чўкиб кетган “Титаник” кемасининг янги кадрларини намойиш қилди — видео

    16.02.2023, 17:30

    Туркияда зилзила сабаб президентлик сайловлари олти ойга қолдирилиши мумкин — ОАВ

    16.02.2023, 17:15

    Британия Украина ҳарбийларига НАТО армиясига хос тарзда снарядларни тежашни ўргатмоқда

    16.02.2023, 15:52

    Лукашенко қандай ҳолатда Украинага қарши урушга қўшилишини айтди

    16.02.2023, 15:23

    Тожикистонда қор кўчкиси қурбонлари 15 кишига етди, ўнлаб уйларни қор босди (видео)

    16.02.2023, 13:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин рекламаларда хорижий сўзлардан фойдаланишни тақиқлади

    Дунё | 25 июн, 11:39

    “Улар доим ҳам душман эмасди”. Исроил ва Эрон қандай қилиб иттифоқчидан ашаддий рақибларга айланган эди? 

    Дунё | 25 июн, 11:30

    Instagram: Саратонга чалинган раққоса, ота-онасига уй совға қилган блогер ва неварали бўлган Рашид Холиқов   

    Шоу-бизнес | 25 июн, 11:15

    Исроил ва Эрон учун 12 кунлик уруш қанчага тушди? 

    Дунё | 25 июн, 11:04

    Дорамалардаги ҳақиқат ва бадиий тўқима: корейс сериалларига қай даражада ишонса бўлади?

    Кино | 25 июн, 10:59

    Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 25 июн, 10:56

    Мерил Стрип 76 ёшда: актриса буюк истеъдод эгаси эканини исботловчи бешта фильм

    Кино | 25 июн, 10:39

    “Барселона” Левандовскига муносиб ўринбосар топди

    Спорт | 25 июн, 10:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.