• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ёзувчи Салмон Рушдини ўлдиришга “фатво чиқарган” Эрон раҳнамоси, Афғонистонда ўлдирилган АҚШ элчиси ва Москвада том қисми қулаб тушган кўнгилочар маскан. Кун хронологиясида 14 февраль

    14 февраль санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан ёзувчи Салмон Рушдини ўлдиришга “фатво чиқарган” Оятуллоҳ Ҳоманаий, АҚШнинг Афғонистондаги элчисини ўлдирилиши ҳамда Москвада том қисми қулаб тушган кўнгилочар масканга оид фактлар ўрин олган.

    Ёзувчини ўлдиришга “фатво чиқарган” Оятуллоҳ Ҳоманаий

    1989 йил 14 февраль куни Эрон ислом инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Ҳоманаий келиб чиқиши ҳинд бўлган британиялик ёзувчи Салмон Рушдини жисмонан йўқ қилишга фатво чиқаради. Унинг “Шайтон оятлари” китобини фундаменталистлар мусулмон дини учун ҳақоратли деб топган. Ўлим ҳукми у қадар таниқли бўлмаган ёзувчини бутун дунёга танитиб юборганди. Рушди можаро ортидан миллионлаб пул ишлаб олган, китоби эса умумий ҳисобда 600 мингдан ортиқ нусхада 26 тилда чоп этилган ва кўплаб мукофотларни қўлга киритган.

    Фото: AP Photo

    Ёзувчини ўлдириш тўғрисидаги буйруқ ҳозирга қадар бекор қилинмаган. Потенсиал жаллод учун мукофот пули ўтган йиллар давомида бир неча баробарга ошган. Можароли роман биринчи марта савдо пештахталарида 1988 йил сентябрь охирларида пайдо бўлган ва Рушди карерасидаги тўртинчи китобга айланган эди. Китобдаги бир нечта эпизодлар Оятуллоҳнинг ғазабини келтирган бўлиб, Эрон олий раҳнамоси унга эътибор қаратмаганди асар бесцеллер мақомига эга бўлмас эди.

    Афсонавий фатвога қадар китоб мазмуни бутун дунё бўйлаб кўплаб мусулмонлар эътирозига сабаб бўлган. Октябрь ойида роман Ҳиндистонда, ноябрь ва декабрда эса Покистон, Саудия Арабистони, Миср, Сомали, Бангладеш, Судан, Малайзия, Индонезия, Қатар ва ЖARда тақиқланган. Ислом ташкилотлари “Шайтон оятлари”ни тақиқлаш бўйича суд жараёнларини ташкиллаштиради. Ғарбий Европада эса аксинча, Рушди ижодига қизиқиш пайдо бўлган. Ажиотаж тўлқинида китобни ўнлаб нашриётлар чоп этган.

    Роман атрофидаги жазава февраль ойида ўзининг юқори чўққисига чиқади. 12—13 февраль кунлари Покистон ва Ҳиндистонда кўп минг кишилик норозилик намойишлари ўтказилган. Акциядаги тўқнашувлар натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлган ва яраланганди. Қатор шаҳарларда китобларни ёқиш маросимлари ўтказилган.

    14 февраль куни Оятуллоҳ Ҳоманаий оммавий равишда Рушдини ланъатлаган ва мусулмонларга “Шайтон оятлари”нинг чоп этилишига алоқадор барчани қатл этишни буюрган. Фатвога кўра, ёзувчи муртадликда айбланиб, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ва Қуръонни ҳақорат қилган. Мусулмон бўлиб туғилган ва исломни рад этувчилар хоин ҳисобланади ҳамда уларнинг жазоси ўлим — диний раҳнамонинг буйруғи шундай эди.

    Мазкур воқеа Эрон ва Буюк Британия ўртасида Ислом инқилобидан кейин эндигина ўрнатилган дипломатик муносабатларнинг бузилишига олиб келган. Теҳрон ушбу мамлакатни АҚШ каби асосий душмани сифатида кўришни бошлаган. Инқилоб давридаёқ Ҳоманаий “Англия СССРдан ҳам ёмонроқ” деганди.

    Фото: AP Photo

    Ҳоманаийнинг буйруғи билан бир вақтда Эрондаги фондлардан бири Рушдининг боши учун 2 миллион доллар мукофот ваъда қилади. Пуллар фақат мусулмонлар учун эмас, балки Рушдини ўлдирган исталган динга эътиқод қилувчи инсонга берилади. Мазкур фатво нафақат Ғарб, Эроннинг географик қўшнилари томонидан ҳам қораланган.

    16 февралдан бошлаб Британия махсус хизматлари Рушдини кучайтирилган ҳимоя остига олган. Ёзувчи ўз баёнотида мусулмонларнинг “Шайтон оятлари”га реакциясидан афсусда эканини билдириб, уларнинг ҳиссиётлари билан ўйнашиш ниятида бўлмаганини тан олган. Аммо Рушдининг кечирим сўраш борасидаги уринишига Ҳоманаий кескин шаклда жавоб қайтарган: “Ҳар бир мусулмон учун ўзида бор нарсани, хоҳ жони ва хоҳ бойлиги бўлсин Рушдини дўзахга жўнатиш мажбурияти ҳисобланади”.

    Можаро узоқ вақт тинчимаган. Эрон бизнесменлари Рушдининг боши учун мукофотни 3 миллион доллар этиб белгилаган. Америкалик мусулмонлар босими остида айрим китоб дўконлари уни пештахталардан олиб ташлаган.

    Фото: AP Photo

    Бир неча йил давомида ёзувчи яшириниб юришга ва яшаш жойини мунтазам ўзгартиришга мажбур бўлади. Бу давр мобайнида у оммага кўриниш бермаган. 1989 йил 3 июнда Ҳоманаий вафот этганидан кейин ҳам вазият у қадар катта ўзгармаган. Рушди Оятуллоҳнинг ўлими бўйича эссе чоп этган ва оммавий кечирим сўраган, аммо ислом давлати етакчисининг давомчиси фатвони бекор қилмаган.

    2007 йилда қиролича Елизавета II Рушдини рицарлик унвонига лойиқ кўради ва бутун сайёрада яна мусулмонлар норозилини келтириб чиқарган эди. 2012 йилда Рушдининг ўлдирилиши учун гонорар 3,3 миллион долларга, 2016 йилда эса яна 600 минг долларга ошган. Ўша йили ёзувчи АҚШ фуқаролигини олган.

    Афғонистонда ўлдирилган Америка элчиси

    1979 йил 14 февраль куни Кобулда Америка элчиси Адолф Дабс асирга олиниб, ўлдирилган эди. Дипломатнинг ўлими АҚШ ва СССР ўртасида навбатдаги можарони юзага келтириб, афғон урушининг бошланишида катализаторлардан бири вазифасини ўтаган эди.

    Фото: Wikimedia Commons

    1970 йиллар охирида АҚШ ислом республикасини тан олмаслик борасидаги расмий курсини Вашингтоннинг мамлакатдаги иқтисодий лойиҳаларни молиялаштиришдаги иштирокига алмаштирган. Узоқ йиллар давомида Қўшма Штатлар Кобулнинг дипломатик алоқаларни ўрнатиш таклифини рад этиб келган — 1935 йил майида Вашингтон расман Афғонистонни суверен давлат сифатида тан олган.

    Аммо икки томонлама қалин алоқалар Иккинчи жаҳон уруши даврига келиб, америкаликлар қурол-яроқ ва техникаларни етказиб беришда афғон ҳудудини асосий маршрутлардан бири сифатида кўришни бошлаганидан кейин пайдо бўлган. “Совуқ уруш” бошлангач, АҚШ Марказий Осиёга эътиборини кучайтирган, аммо тез орада Афғонистон ўзига иттифоқчи бўлмаслигини тушуниб етади.

    Аввалига Вашингтон Кобулга мунтазам босим ўтказади. Афғонистон ҳукуматига икки томонлама хавфсизлик битимини тузиш ёки Буюк Британия ва АҚШ шафелигида Яқин ва Ўрта Шарқ давлатларининг ҳарбий-сиёсий блоки – Марказий Шартнома Ташкилотига (CENTO) қўшилиш қатъий тавсия қилинади.

    Аммо Афғонистоннинг СССР билан иқтисодий ва таълим соҳасидаги алоқалари 1950 йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб фаол ривожланиши фонида Қўшма Штатлар Кобул билан муносабатларини “юмшатган”. Америкаликлар ирригация иншоотларини қуришда, фуқаро авиациясини ривожлантиришда, янги йўллар қуришда ёрдам кўрсатган. Энг иқтидорли талабаларга АҚШ университетларида ўқиш учун стипендиялар берилган, бу эса афғон элитасида америкапараст кайфиятнинг шаклланишига хизмат қилган.

    Бироқ СССР томонидан кўрсатилаётган ёрдам кўплиги боис афғонлар совет давлати томонга оғиб кетади. Оқ уй вазиятни назорат қила олмасди. Президент ва дипломатлар Кобул билан ҳамкорликни давом эттириш ёки эттирмаслик масаласида бош қотиришга тушган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Шундай бир шароитда АҚШнинг Афғонистондаги элчиси ўзгаради — 1978 йил июлда насл-насаби немисларга бориб тақалувчи Адолф Дабс лавозимга тайинланган. Немис ва рус тили билимдони бўлган элчи карера зинасидан тез кўтарилган, Германия, Канада ва Югославияда хизмат қилган эди. 1972—1973 йилларда СССРда АҚШнинг муваққат ишлари вакили лавозимида фаолият юритган. Кейинроқ давлат котибининг Яқин ва Ўрта Шарқ масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

    Айнан Дабс зиммасига Кобулда махсус миссияни — Оқ уйнинг таъсир доирасини кучайтириш ва Афғонистонга Москванинг қарамлигига тушиб қолмаслигини таъминлаш вазифаси тушади. 1979 йил 14 январда қадар дипломат ўз вазифасини муваффақиятли бажариб, нафақат мамлакат етакчиси Нур Муҳаммад Тариқий билан, балки мамлакат раҳбариятининг иккинчи одами, ташқи ишлар азири Ҳафизулло Амин билан ҳам қалин алоқалар ўрнатади. Учрашувлар давомида Афғонистонга техник-иқтисодий ёрдам кўрсатиш бўйича янги битимлар имзоланади.

    14 январь тонгида муаззин бомдод намозига азон айтгач, шаҳарликлар ишга йўл ола бошлайди, кўплаб дўконлар очилади. Бу Адолф Дабс учун ҳам одатдаги кунга айланиши керак эди. Соат 08:30 лар атрофида элчиси ўз қароргоҳидан чиқади ва хизмат машинасига ўтиради (афтомобилни Гол Муҳаммад исмли афғон ҳайдовчи бошқарган).

    Орадан 10 дақиқа ўтагач, Америка маданият маркази чорраҳаси яқинида полиция формасини кийиб олган эркак машинани тўхтатиб, уни кўздан кечирмоқчи эканини билдирган. Элчи бунга қаршилик кўрсатмайди.

    Ҳайдовчи автомобиль эчикларини очиши билан “полициячи” ва яна бир неча фуқаро машинага ўтириб олади, пистолетлари билан таҳдид қилган ҳолда ҳайдовчига “Кобул” меҳмонхонаси томон ҳайдашни буюради.

    Ўғрилар ҳайдовчини қўйиб юбориб, ўзлари меҳмонхонанинг 117-хонасига кўтарилган. Тез орада у ерга полициячилар, АҚШ ваколатхонаси ходимлари, СССРнинг Афғонистонда ишловчи маслаҳатчилар етиб келган. Жиноятчилар ўз талабларини илгари сурган: қамоқдан “Миллий зулм” гуруҳи етакчиси Баҳруддин Баёзни озод этиш.

    Музокаралар давом этган кейинги тўрт соат давомида меҳмонхонада ҳақиқий тартибсизлик бошланган. Воқеа иштирокчиларидан ҳар бири асирни озод этиш йўлларини қидирган. Америкаликлар бир неча бор отишмасиз чора кўришга чақирган.

    Меҳмонхона биносининг қаршисига снайперлар бўлинмаси юборилган, аммо қуёш унга нишонларни кузатишга тўсқинлик қилган. Шунингдек, улар иккинчи қаватга зина қўйишга ҳам уринган, бироқ бундан ҳам ҳеч иш чиқмаган. Қанчадир вақт ўтгандан кейин барча штрумга тайёргарлик кўради. Ҳарбийлар гуруҳининг бир аъзоси автомат билан қулфни бузади, полициячилар эса номерга бостириб кириб, ўқ ёғдиришни бошлайди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Отишма оқибатида дипломат ҳам яраланади — Адольф Дабснинг тирик қолиш имконияти йўқ эди. Америка дипломатик миссияси шифокорлар дипломатга ўнта ўқ текканини қайд этган, уларнинг учтаси бошига текканди. Дабс госпиталга олиб кетилаётганида вафот этган.

    Москвада томи қулаб тушган кўнгилочар мажмуа

    2004 йил 14 февраль куни соат 19:15 да Москва жануби-ғарбидаги “Трансваал-парк” спорт-кўнгилочар мажмуасининг том қисми қулаб тушганди. Фожиа оқибатида 28 киши, жумладан, саккиз нафар бола ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ инсон жароҳат олган ва уларнинг аксарияти ногирон бўлиб қолганди.

    Фото: “КП.ру”

    “Трансваал-парк” аквапарки 2002 йилда очилган. Мажмуанинг умумий майдони 20,2 квадрат метрга тенг бўлиб, у ерга 2 мингга яқин ташриф буюрувчи сиғган. Мажмуани турк фирмаси 19 ой давомида қурган ва у йил архитектураси номини олган.

    “Трансваал-парк” очилганидан кейин Москвада оилавий ҳордиқ чиқариладиган энг машҳур жойлардан бирига айланишга улгурган. 14 февраль куни у ерга 1,3 минг киши ташриф буюрганди. Уларнинг 400 дан ортиғи бассейн ва аквапарк зоналарида бўлган.

    Том қарийб 5 минг квадрат метр жойда қулаган. Бино қуббаси мажмуанинг катталар бассейнидан бошқа бутун сув қисмига тушиб кетган. Қулаган том остида ўнлаб болалар бассейнлари, центрифуга ва бошқа кўнгилочар аттраксионлар бўлган. Фитнес-марказ, амфитеатр, хизмат биноси, асосий кириш йўлаги ва даҳлизга қисман шикаст етган.

    Бир неча сония ичида фақат чўмилиш кийимида бўлган одамлар -20 даражали совуқда шиша ва бетон бўлаклари остида қолиб кетган. Қутқарувчилар 5-7 дақиқада етиб келиб, биринчи ёрдамни кўрсатишни бошлаган.

    Қидирув-қутқарув ишларини амалга ошириш учун Россия ФВВнинг 95 нафар қутқарувчиси ва 11 та махсус техникаси жалб этилган. Туни билан вайроналар остидаги инсонларни чиқариб олиш ишлари тугамаган. Қутқарув ишлари олиб борилаётган бир вақтда гумбазнинг яна бир қисми — балкони қулаб тушган. Ҳеч кимга шикаст етмаган.

    15 февраль кечга бориб қутқарувчилар бассейн тубидаги бетон плиталарни олиб ташлашга киришган. 16 февраль тонгида ҳалокат жойидаги қутқарув ишлари якунланган ва фақат том қолдиқларини тозалаш бошланган.

    Фото: “КП.ру”

    Қулаб тушган том оқибатларини бартараф этишда 1115 киши ва 198 та техника, шунингдек, 57 та тиббий ёрдам бригадаси қатнашган. Яраланганлар ўнлаб шифохоналарга жойлаштирилган.

    Томнинг қулаб тушиш ҳолати бўйича Москва прокуратураси жиноят иши қўзғатган. Тергов 20 ойдан ортиқ давом этган бўлиб, бу даврда ўнлаб турли объектлар кўздан кечирилган, 300 дан зиёд инсон сўроқ қилинган, 240 та суд экспертизаси, хусусан, тадқиқот ҳажми ва ўзига хослиги бўйича ягона бўлган мураккаб қурилиш ва техник экспертиза ўтказилган.

    Авариянинг юз беришига сабаб бўладиган барча эҳтимолий версиялар, жумладан, ноқулаб об-ҳаво шароитлари (метеорологик, геологик), лойиҳалашдаги, қурилиш ва фойдаланишдаги хаатоликлар, сифатсиз қурилиш материаллари ишлатилган бўлиши мумкинлиги кўриб чиқилган. Суд портлаш-техник экспертиза хулосасига мувофиқ портловчи қурилмалар ёки бино конструкциясига ташқи таъсир ўтказилгани бўйича бирор белги аниқланмаган.

    Фото: “КП.ру”

    Тергов давомида тўпланган маълумотлар асосида “Трансваал-парк”нинг қулашига лойиҳалашда хатоликлар сабаб бўлгани аниқланган — ҳисоб-китоблардаги қўпоол камчиликлар иншоотнинг хавфсизлик ва ишончлилик талабларига жавоб бермаслигига олиб келган.

    Тергов давомида лойиҳанинг бош конструктори Нодар Канчели, шунингдек, Москва давлат ташқи экспертиза идораси бошлиғи Анатолий Воронин жавобгарликка тортилган. 2006 йил 5 сентябрь куни Москва прокуратураси архитекторнинг даъвоси бўйича амнистия қўллаган. Нодар Канчели Россия Давлат думасининг 100 йиллиги муносабати билан афв этилган. Бундан ташқари, пойтахт прокуратураси Анатолий Воронинга нисбатан жиноят иши тўхтатган.

    Фото: “КП.ру”

    2005 йил 14 февраль куни фожиа жойига ҳалок бўлганларнинг фамилиялари туширилган ёдгорлик тоши ўрнатилган. 2010 йилда собиқ “Трансваал-парк” ҳудудида янги кўп функционалли спорт-соғломлаштириш мажмуасини қуриш бошланган. 2013 йилда эса майдони 2,5 минг квадрат метрга тенг “Мореон”нинг очилиши бўлиб ўтган.

    14.02.2023, 10:20   Изоҳ (0)   6687
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ХХ асрнинг энг сирли аёлларидан бири Мата Харининг ҳибсга олиниши, Доҳада портлатиб юборилган Яндарбиев ҳамда хиёнати учун қатл этилган инглиз қироличаси. Кун хрон...

    13.02.2023, 09:12

    Туркиядаги шаҳар зилзила сабабли бутунлай бузиб ташланади (фото)

    13.02.2023, 23:16

    Афғонистонда “Толибон” кучлари ва ИШИД жангарилари тўқнашмоқда (видео) 

    13.02.2023, 23:00

    “Дарё кундалиги”да 13 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар 

    13.02.2023, 22:18

    АҚШ ва Хитой ўртасида “разведкачи шарлар” бўйича келишмовчилик кучайди

    13.02.2023, 22:09

    АҚШ Геология хизмати зилзилага мойил 7 та давлатни маълум қилди

    13.02.2023, 21:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    Лайфстайл | 12 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.