• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ХХ асрнинг энг сирли аёлларидан бири Мата Харининг ҳибсга олиниши, Доҳада портлатиб юборилган Яндарбиев ҳамда хиёнати учун қатл этилган инглиз қироличаси. Кун хронологиясида 13 февраль

    13 февраль санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан ХХ асрнинг энг сирли аёлларидан бири Мата Харининг ҳибсга олиниши, Доҳада портлатиб юборилган Яндарбиев ҳамда хиёнати учун қатл этилган инглиз қироличаси оид фактлар ўрин олган.

    ХХ асрнинг энг сирли аёлларидан бири бўлган Мата Хари

    1917 йил 13 февраль куни Парижда жосус, раққоса, енгилтабиат ва ХХ асрнинг энг сирли аёлларидан бири бўлган Мата Хари ҳибсга олинган эди.

    Фото: Wikimedia Cоммонс

    Маргарета Гертруда Зелле 1876 йилда Нидерландиянинг Леуварден шаҳрида шляпа дўконига эга ўзига тўқ оилада дунёга келган. Маргератанинг болалиги тўкин-сочин ўтган, бироқ бу узоқ давом этмаган: қиз 13 ёшга тўлганида отаси банкротликка учраган ва рафиқаси билан ажрашган. Орадан икки йил ўтгач Маргаретанинг онаси вафот этган ва у аввалига Снек шаҳрида ўқишга йўл олган, кейинроқ боғча тарбиячиси бўлиш учун Лайденга жўнатилган. Аммо таълим муассасаси директори дарсдан ташқари муносабатларни талаб қила бошлаган ва Маргаретанинг чўқинтирган отаси уни уйига олиб кеган. Афтидан, у ердан шароит ҳам яхши бўлмаган, чунки бир неча ойдан кейин қиз Гаагадаги амакисиникига қочиб кетади.

    18 ёшида Маргарет эълон бўйича 39 ёшли капитан Рудолф МакЛеод билан танишиб қолган, улар Амстердамда никоҳдан ўтишган ва Индонезияга жўнаб кетишади. Улар икки нафар фарзандни дунёга келтирган: ўғил — номаълум сабабларга кўра икки ёшида вафот этади, қизи эса 21 йил умр кўрган. Оилавий ҳаёт можароларга тўла бўлиб чиқади: Рудолф ичкиликка ружу қўйган, рафиқасига хиёнат қиладиган ва уни мунтазам таҳқирлаб келадиган эркак эди. Ява оролида яшаган вақтларида Маргарета бошқа бир голланд офицериникига кўчиб ўтади, кейинроқ Рудолф уни оилага қайтариб олиб келган бўлсада, жуфтлик 8 йилдан кейин ажрашиб кетган.

    Шахсий ҳаётида қониқмаган Маргарета асосий эътиборни Индонезия маданиятига, хусусан, миллий рақсларига қаратади. Ўшанда у Мата Хари таҳаллусини олган: малайчада бу “Қуёш”, “Кун кўзи” дегани.

    Эр ва фарзандсиз қолган (ажримдан кейин Рудолф қизни ўзи билан олиб қолади) Мата Хари Парижга кўчиб ўтади. Ундан нима учун айнан бу шаҳарни танлаганини сўрашганида, шундай жавоб қайтарганди: “Билмайман, аммо эридан қочган барча аёлларни Париж ўзига тортади”.

    Мата Хари натурачи бўлиб ишга жойлашмоқчи бўлади, бироқ кўплаб рассомлардан рад жавобини олган: аёлнинг жуссаси кичик эди. Ўшанда у Моле циркида чавандоз бўлиб ишлайди. 1905 йилдан эса экзотик раққоса сифатида чиқишлар қилади. Аёлнинг дебюти “Myузе Гиме” шарқий санъат музейида бўлиб ўтади. Япония ва Германия элчилари, шунингдек, бошқа юқори мартабали амалдорлар қаршисидаги чиқиши давомида Мата Хари бутунлай кийимларини ечиб ташлаган.

    Маргарета керакли вақтда керакли жойга борганди. Европа балет ва унинг турларига боғлиқ ҳар қандай янгиликка қизиқиш билраётган давр эди. Мата Харининг чиқишидан кейин пайдо бўлган ажиотаж у ҳақидаги кўплаб афсоналарнинг пайдо бўлишига олиб келган.Ла Виэ Parisienна газетаси “Мата Хари ушбу ҳақиқий брахманлар рақсини Явадаги энг яхши роҳибалардан ўрганган. Бу рақслар сир сақланади. Ибодатхоналар тубида уларни фақат брахминлар ва девадасилар кузатиши мумкин”, деб ёзганди. Мата Харини ибодатхонада рақс ўрганганидан ташқари, Ҳиндистон императори Эдуард VII нинг никоҳсиз туғилган қизи ҳам дейишган.

    Фото: Wikimedia Cоммонс

    Мата Хари исми сигарет, печене қутиларида, почта откриткаларида пайдо бўла бошлаган. Унинг отаси томонидан ёзилган “Қизимнинг тарихи ва унинг собиқ турмуш ўртоғига эътирозларим” китоби аёлга янада машҳурлик олиб келган.

    Мата Харининг собиқ эри уни рақсга тушишни билмасликда ва яссиоёқликда айблаб келарди. Умуман олганда уни ёқтириб қолган эркаклар юборадиган гонорарлар ва ҳашаматли совғлардан ташқари аёлнинг ортиқча бойлиги бўлмаган. Маълумотларга кўра, Мата Хари карта ўйинларига муккасида кетган ва барча даромадларини унда бой бериб келган.

    1906 йил ёзида Мата Хари Берлинда чиқиш қилган вақтида лейтенант Алфред Киперт билан танишиб қолган ва у аёлни ҳарбий манёврлар ўтказилаётган Силезияга таклиф этади. Аммо эркакни бир неча бор рус разведкасига алоқадорликда гумонлаб қўлга олишади ва Мата Хари Нидерландияга қайтиб кетишга қарор қилади.

    Биринчи жаҳон урушида Нидерландия бетарафликни сақлаб қолган, табиийки Мата Хари турли давлатлараро бемалол ҳаракатлана олган. Аммо Франция ва Нидерландия фронт чизиғи билан ажралгани боис аёл у Парижга Испания ва Буюк Британияни кесиб ўтиб боради. Немис махсус хизматлари Мата Харини қачон ва қандай усулда ўзига оғдириб олгани номаълум, бироқ тахминларга кўра, у урушдан анча олдин немис агентига айланган бўлиши мумкин.

    Фото: Wikimedia Cоммонс

    Нима бўлганда ҳам унинг мунтазам турли давлатлараро сафарлари ва раққосанинг ўйнашларидан махфий маълумотлар тарқалиб кетиши француз махсус хизматлари эътиборини тортган. Мата Хари ўзининг Германия билан алоқаси борликда гумонланаётганидан хабар топиб, Франция контрразведкасига келади ва ўз хизматларини таклиф этади. Ҳ-21 шартли номини олган Харига Мадридга йўл олиш топширилади. Аммо кейинроқ французлар Харига юборилган шифрланган хабарни қўлга киритади — унда раққосанинг Парижга қайтиши кераклиги айтилганди. Мата Хари ростдан ҳам Франция пойтахтига қайтаётгани маълум бўлгач, унга нисбатан бўлган гумон тасдиқланади.

    1917 йилда Мата Хари Парижда ҳибсга олинади ва Сен-Лазере қамоқхонасига жойлаштирилган. Тўрт ойлик сўровдан кейин аёл “Германия офицерлари билан ишқий алоқадан бошқа ҳеч қанақа боғлиқлиги бўлмаганини” таъкидлаган. Июль ойида у душман тарафга бир неча дивизия аскарлар ўлимига олиб келган маълумотларни берганликда айбланади.

    15 октябрь тонгида Мата Хари Париж яқинидаги отиш майдонига олиб чиқилади. У кўзлари ва қўлларини боғламасликларини сўраган. Аёл жаллодга бўса юбориб, “Мен тайёрман, жаноблар”, деган. Жосус ерга йиқилганидан кейин офицерлардан бири унинг ёнига бориб, ўлимига ишонч ҳосил қилиш учун гарданига яна бир ўқ узган.

    Фото: Wikimedia Cоммонс

    Доҳадаги масжиддан чиққан Яндарбиевнинг портлатиб юборилиши

    2004 йил 13 февраль куни Қатарда Ичкерия президенти Зелимхон Яндарбиевга суиқасд уюштирилган эди. Яндарбиев Доҳа марказидаги масжидда жума намозини адо этиб қайтаётганида автомобилининг портлатиб юборилиши оқибатида вафот этган. Портловчи қурилма унинг шахсий автомобили остига қўйилганди.

    Фото: AP Photo

    Зелимхан Яндарбиев — чечен сепаратизмининг ёрқин тарафдоларидан бири, ўзини ўзи мустақил дея эълон қилган Ичкария президенти вазифасини бажарувчи. Зелимхоннинг ота-онаси Қозоғистонга сургун қилинган чеченлардан эди. Чеченистон мустақиллиги учун курашчи ҳам ушбу давлатда дунёга келган. 1957 йили Чечен-Ингушетия қайта тиклангач, Яндарбиев ота-онаси билан тарихий ватанига қайтади.

    17 ёшида у ўз меҳнат фаолиятини ҳунардманд ва ғишт терувчи сифатида бошлайди, 20 ёшида армияга чақирилган. Хизматдан қайтгач икки йил давомида бурғуловчининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Аммо Зелимхоннинг мутлақо бошқа йўналишда иқтидори бор эди. У Чечен-Ингуч филология факультетига “Чечен тили ва адабиёти” мутахассислиги бўйича сирддан ўқишга киради. Ўқиш давомида у турли режалар тузиб, шеърлар ёзган. Айнан шу вақтда у ўз ҳаётини адабиётга бағишлашга қарор қилади.

    1981 йилда институтни тамомлаган Яндарбиев мусаҳҳиҳ бўлиб ишга жойлашади, кейинроқ Чечен-Ингус китоб нашриётининг ишлаб чиқариш бўлими бошлиғига айланган. “Комсомол билети” билан ёзувчи СССР Ёзувчилар уюшмаси Бадиий адабиёт тарғиботи қўмитаси раислигига осонликча кўтарилади.

    Қайта қуриш даврида Яндарбиев адабиёт билан сиёсий-жамоатчилик фаолиятини ҳам бир вақтда олиб борган. 1989 йилда у Чечен-ингус ССР Ёзувчилар уюшмасида адабиёт йўналишида маслаҳатчи ва “Иттифоқ” сиёсий ташкилоти раисига айланган. СССР тарқалиб кетгач, барчаси тубдан ўзгарган. Яндарбиев ўзини бутунлай Чеченистон мустақиллиги учун курашга бағишлаган, Россия федерал кучларига қарши жанговар қаршиликларда фаол қатнашган. Хусусан, 1995 йил январида у Грознийдаги марказий мудофаа қисмини бошқарган.

    Фото: “ТАСС”

    1996-1997 йиллар давомида Яндарбиев ўзини ўзи мустақил дея эълон қилган Чечен Республикасининг раҳбарига айланган. 1996 йил 3 октябрь куни Чеченистон президенти вазифасини бажарувчи Яндарбиев Москвадаги музокараларда иштирок этадиган делегацияга бошчилик қилганди.

    Биринчи чечен урушидан кейин Зелимхон тез-тез Яқин Шарқ давлатларига ташриф буюради ва қанчадир вақт БААда яшайди. Айрим маълумотларга кўра, Яндарбиев у ерда Чеченистондаги сепаратизмни қўллаб-қувватловчилардан катта ҳомийлик ёрдамларини олади. “Мен собиқ президент ва мужоҳидлар вакили сифатида сиёсат билан шуғулланмоқдаман”, — деган эди Яндарбиев ўзи ҳақида.

    Фото: Wikipedia

    2001 йил 9 октябрда Январбиев Масхадов ва Закаев каби чечен сеператчилари билан бир қаторда Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган. 2004 йил 13 февраль куни у Доҳадаги масжиддан қайтаётганида автомобилида портлатиб юборилган.

    Хиёнатда айбланиб, қатл этилган инглиз қироличаси

    1542 йил 13 февраль куни Тауэрда Англия қироли Генрих VIII нинг бешинчи хотини Кетрин Говард қатл этилганди. У эрига хиёнат қилишда айбланиб, боши танасидан жуда қилинган иккинчи инглиз қироличаси ҳисобланади.

    Фото: Wikimedia Cоммонс

    Қирол Генрих тўртинчи рафиқаси Анна Клевская билан узоқ яшамаган. У қизга маслаҳатчиси Томас Кромвелнинг таклифи билан уйланган ва бўлажак рафиқасининг фақат портретда кўрган. 1539 йил охирига келиб қирол Клевская билан учрашади ва қиз унга маъқул бўлмайди. У картинада тасвирланганидек оппоқ ҳурлиқо эмасди. Қирол уни “фламанд бияси” деб атаб, уни кўрганида жирканиш ва ачинишни ҳис қилишини билдирган.

    Клевская мулозимлари орасида гўзал аёллар кўп бўлиб, улар орасида Кейт Говард ҳам бор эди. Уни 1539 йилда герсок Томас Норфолкнинг саройига юборишган. Норфолк қирол ўз жиянига эътибор қаратаётганини пайқаб қолган.

    Клевская ажримдан кейин Лондонда “қиролнинг синглиси” мақомида яшашни давом эттирган. 1540 йил июлда қирол Кетрин Говардга уйланган. Тўйдан кейин саройда қиролнинг иккинчи рафиқаси Анна Болейн қатл этилганидан бери тўхтаб қолган яна мусобақалар, баллар ва турли тадбирлар бошланган. Қирол ёш рафиқасини яхши кўрар ва уни “тиконсиз атиргул” деб атарди.

    1541 йил бошида Говард Томас Калпепер билан ишқий муносабатларга киришади. У қиролнинг пажи (ўрта асрларда зодагонлар ёки подшо ҳузурида хизмат қилувчи ўғил бола) сифатида хизмат қиларди. Кейинроқ саройда собиқ кавалер Френсис Ферем пайдо бўлган ва қиролича уни шахсий котибликка ёллаган.

    1541 йил 2 ноябрда Генрих VIII нинг ажрашишидан манфаатдор бўлган архиепископ Кентерберрийский қиролга мактуб йўллайди. Унда Говард қиролга хиёнат қилаётгани ва буни исботловчи далиллар борлиги ёзилганди.

    Фото: Wikimedia Cоммонс

    Ғазаб отига минган қирол йиғлашга тушади ва турмушидаги доимий омадсизликдан шикоят қила бошлайди. Эркак Говардни ўз хонасига қамашни буюрган. Тергов бошланади ва Дерем барчасини тан олган. Бу ҳам етмаганидек у Калпепер исмини ҳам тилга олади ва котиб ҳам сўроқ қилинади. Терговга жалб этилган Кетрин Дерем билан тўйдан олдин муносабатда бўлганини, бироқ ҳеч қачон ўзини унинг келини сифатида ҳисобламаганини айтган.

    Калпепер қийноқлар остида Кетрин билан жинсий алоқага киришганини, қироличанинг ўзи буни хоҳлаганини тан олган. Ҳибсга олиниб, сўроқ қилинган Рочфорд ходим ҳам Калпепер ва Кетрин бир-бирига жазман бўлганини тасдиқлаган.

    23 ноябрь куни қиролича барча унвонларидан маҳрум этилади.

    1542 йил 11 февраль куни у Тауэрга кўчириб ўтказилган, икки кундан кейин Говард омма олдида боши танасидан жудо этилган. Бундан бир неча кун олдин Калпепер ва Дерем ҳам қатл этилганди.

    Аёл жаллод кундаси томон бораётганида ўзига берилган жазони “адолатли” дея ҳисоблаган. Кенг тарқалган гап-сўзларга кўра, Говарднинг сўнгги сўзлари қуйидагича бўлган: “Мен қиролича сифатида вафот этяпман, аммо Калпепернинг рафиқаси сифатида ўлишни маъқул кўрардим”.

    Фото: Wikimedia Cоммонс
    13.02.2023, 09:12   Изоҳ (0)   16573
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    СССР фуқаролигидан маҳрум этилиб, сургун қилинган Солженицин, Гаагада суди бошланган собиқ президент Милошевич ва музейдан ўғирлаб кетилган “Қичқириқ”. Кун хроноло...

    12.02.2023, 09:12

    Йель университети профессори Японияда қарияларни оммавий ўз жонига қасд қилишини таклиф қилди. У нимани назарда тутди?

    13.02.2023, 08:31

    Илон Маскнинг мия чипи ишлаб чиқарадиган компаниясига қарши текширув бошланди

    13.02.2023, 08:23

    “Толибон” ҳаракати Алишер Навоий ёдгорлигини бузиб ташлади

    12.02.2023, 23:01

    Рамзан Қодиров чечен ҳарбий бўлинмалари Америкага ҳам бориши мумкинлигини айтди 

    12.02.2023, 21:41

    Олимлар ядровий апокалипсисдан омон қолиш мумкин бўлган мамлакатларни айтди 

    12.02.2023, 21:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.