• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё кундалиги”да 13 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар 

    “Дарё” нашри 9 февралда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.



    Россияга кўп марталик илғор дронлар етказилган, ҳужум зарбалари янги кўринишга кирмоқда

    2022 йилда Эрон яширин равишда Россияга узоқ масофага учувчи жанговар дронлар партиясини топширган деб ёзмоқдаThe Guardian манбаларига таяниб.

    Нашрнинг ёзишича, Москва ва Теҳрон ўртасидаги келишув ноябрь ойида тузилган. Ўшанда Россия делегацияси олтита Mohajer-6, шунингдек, 12 та Shahed 191 ва 129 дронларининг етказиб берилишига келишган.

    Эрон Россияга илгари берган камикадзе дронлардан фарқли ўлароқ, бу дронлар кўп марта фойдаланиш учун мўлжалланган –яъни... зарба берганидан сўнг улар базага қайтиб келади.

    Газетанинг аниқлик киритишича, Россия янада илғорроқ учувчисиз учоқларни олишдан манфаатдор, чунки Украина Қуролли кучлари Shahed камикадзе дронларини уриб туширишни аллақачон ўрганди.

    Аниқлик киритилишича, дронлар Россияга икки йўналиш бўйича етказилган — уларнинг бир қисми Эрон кемаси орқали Каспий денгизидаги Россия ҳарбий-денгиз флоти кемасига ўтказилган бўлса, қолганлари Эрон давлат авиакомпанияси томонидан етказиб берилган. 

     Эрон дронлари билан бирга Россия ҳарбийларига 54 нафар инструкторлар ҳам жўнатилган. 

    The Guardian нашрининг хабарига кўра, Россияга етказиб берилган учоқлар авиазарбага учраган Исфахон заводида ишлаб чиқарилган. Бу келгусида ҳам Россияга дронлар етказиб берилишини шубҳа остига қўяди, чунки зарба оқибатида завод жиддий зарар кўрган бўлиши мумкин, деб ёзмоқда нашр.

    Япония ҳарбийлари Туркияни зилзиладан ҳимояланишга ўргата оладими?

    TBS хабарига кўра Япониянинг ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучлари жангчилари зилзиладан жабр кўрган Туркияга ёрдам бериш учун 13 февраль куни ҳукумат самолётида учиб кетди.

    Қайд этилишича, Туркияга жами 120 га яқин ҳарбий хизматчи юборилиши кутилмоқда. Япония Мудофаа вазирлиги Туркияда табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш пунктини ташкил этган.

    Япония ўзини-ўзи мудофаа кучлари тегишли тажрибага эга – ўз ватанида япон ҳарбий хизматчилари зилзилалар, кўчкилар, тайфунлар ва тошқинлардан кейин мунтазам равишда қутқарув ишларини олиб боради.

    Зилзиладан сўнг Япония томонидан Туркия ва Сурияга инсонпарварлик ёрдами юборилмоқда.

    30 йиллик чегараларнинг очилиши ва иқтисодий танглик, турк халқини нималар кутмоқда?

     Туркиядаги вазиятни кузатадиган бўлсак, зилзила оқибатида 30 йиллик чегаралар очилди.
     11 февраль куни эрталаб Арманистондан гуманитар ёрдам ортилган бешта юк машинаси 1993 йилдан бери ёпиқ бўлган Арманистон—Туркия чегарасини кесиб ўтди. 

    Ушбу ўтиш жойидан охирги мартаъ 1988 йилда Арманистонда 25 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган зилзиладан кейин инсонпарварлик ёрдамини етказишда фойдаланилган.

    Ўз навбатида, Анқаранинг арман-турк музокараларидаги махсус вакили Сердар Қилич арманистонлик ҳамкасблари ва Арманистон халқига ёрдам учун миннатдорлик билдирди.

    Аммо табиий офат Туркия иқтисодиётига 84 млрд доллардан ошиқ зарар олиб келган ва бу фақатгина ҳозиргача бўлган вақтдаги кўрсаткич.

    Зарар қиймати айни пайтда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизи миқдорида. Бироқ кўпчилик экспертлар ҳозир фалокатнинг якуний оқибатлари ҳақида гапиришга эрта эканига қўшилади.

    Ўзбекистонда қор кўчиши хавфи сабаб 1 ҳафталик огоҳлантириш эълон қилинди

    Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида келаси ҳафта бошигача қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Фуқароларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирамиз.

    “Ўзгидромет” қайд этишича, 14—20 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли республиканинг қуйидаги тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди:

    • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
    • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;
    • Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
    • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
    • Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
    • Наманган вилояти: Pop туманида;
    • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида.

    Шунингдек, 16—18 февраль кунлари А-373 Тошкент—Ўш автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, кучли ёғингарчилик бўлиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши ва автойўлда яхмалак, қор уюмлари юзага келиши мумкин.

    13.02.2023, 22:18   Изоҳ (0)   5885
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ ва Хитой ўртасида “разведкачи шарлар” бўйича келишмовчилик кучайди

    13.02.2023, 22:09

    АҚШ Геология хизмати зилзилага мойил 7 та давлатни маълум қилди

    13.02.2023, 21:42

    Зеленский офиси Россияга нима учун музокаралар кераклигини тушунтирди 

    13.02.2023, 21:31

    Путин онкологик шифокорлар кўригидан ўтиб туради — ОАВ

    13.02.2023, 21:00

    Исроил президенти мамлакат қулаш арафасида эканини айтди

    13.02.2023, 20:12

    НАТО сайтлари хакерлик ҳужумига учради. Киберҳужумлар ортида ким турибди?

    13.02.2023, 18:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди 

    Дунё | 8 август, 10:46

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.