Самарқанд шаҳрида 12 февраль куни микрофон бермагани учун ресторан ходимларини ҳақоратлаб, жанжал кўтарган блогер ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 12 февраль куни фуқаро М.А. Самарқанд шаҳридаги ресторанда овқатланиб, спиртли ичимлик таъсирда ресторан иш фаолиятини якунлаш арафасида ресторан ишчиларидан қўшиқ айтиш учун микрафон сўраган. Ресторан ишчилари ушбу ресторанда “караоке” йўқлиги ҳамда ресторан иш фаолиятини тугатганлигини тушунтирмоқчи бўлганида, у ишчиларни уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларни урмоқчи бўлган.
Ресторан ишчилари ҳодиса жойига Миллий Гвардия қўриқлаш хизматини чақирган. Қўриқлаш хизмати ходимлари фуқаро уни тинчлантирмоқчи бўлганида у ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, уларнинг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг М.А. Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон ИИБга олиб келинган. У билан суҳбат ўтказилиб, ходимлар уни тинчлантиришмоқчи бўлганда меъёридан ортиқ спиртли ичимлик истемол қилгани сабабли бақир-чақир қилиб, капитан Д.Шодмоновнинг шаъни қадр-қимматини камситиб, уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)