Ўзбекистонда 2023 йилда никоҳни қайд этиш ҳолатлари камайди, деб хабар бермоқда Статистика қўмитаси ахборот хизмати.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда ФҲДЁ органларида 18 032 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Қайд этилишича, Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2399 тага ёки 11,7 фоизга камайган.
Шунингдек, 2023 йилнинг январь ойида республика бўйича 76 199 нафар тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Изоҳ (0)