“Ўзгидромет” тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, 14—20 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли республиканинг қуйидаги тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
- Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
- Наманган вилояти: Pop туманида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида.
Шунингдек, 16—18 февраль кунлари А-373 Тошкент—Ўш автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Изоҳ (0)