• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Сунъий интеллект 2023 йилда энг долзарб мавзу бўлади” — Билл Гейтс

    Microsoft асосчиси Билл Гейтс Forbes журналига берган интервьюсида сунъий интеллект бўйича OpenAI билан ҳамкорлик қилиш, сунъий интеллектнинг меҳнат бозори, тиббиёт ва бошқа соҳаларга таъсири ҳақида гапирди.

    2022 йилнинг ёзида Гейтс OpenAI асосчиси ва президенти Грег Брокман билан учрашиб, бренднинг сунъий интеллект (AI) контент яратиш маҳсулотлари билан танишди. Учрашув арафасида стартап Microsoft билан “кўп йиллик, кўп миллиард долларлик” чуқур ҳамкорликни эълон қилди.

    — 2018 йилдаги OpenAI фаолияти ҳақида биринчи марта қизиқиш билан гапирганингизни эшитдик шекилли. Бу ростми? Бу компанияга айнан қачон қизиқиб қолдингиз?

    — Сунъий интеллектга бўлган қизиқишим дастурий таъминот олами билан танишишнинг дастлабки кунларидан бошланган. Компьютер кўриши, эшитиши ва ёзиши мумкинлиги ҳақидаги ғоя бутун саноатимизнинг азалий мақсадидир. Бу ҳар доим қизиқ бўлган.

    Мен Сем Алтманни (OpenAI бош директори) яхши биламан. OpenAI’да Грег (Брокман) ва Илья (Суцкевер, стартап ҳаммуассиси ва бош таҳлилчи) каби бошқа ходимлар билан учрашдим. Уларга шундай дедим: “Биласизми, агар биз билимнинг аниқроқ ифодасини ҳамда рамзий мантиқнинг аниқ шаклларини тақдим қилмагунимизча, ривожланиш ўзининг тўлиқ салоҳиятига эриша олмайди”. 

    Бундай саволларни нафақат мен, балки бошқа кўплаб одамлар ҳам кўтарди. Аммо улар мени ишонтиришга муваффақ бўлишди: бу улкан тил моделлари кенгайтирилганда, машинанинг хатти-ҳаракати катта даражада намоён бўлади. 

    Бундан ташқари, улар баъзи янгиликларни амалга оширди ва махсус тайёргарлик билан мустаҳкамлади. Мен доим алоқада бўламан ва улар ўз ишларини жуда яхши намойиш этади. Энди, бир мунча вақт ўтгач муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган профессионал баcк-энд дастурчилар билан жамоавий иш қилинмоқда. Ҳаммаси Microsoft билан ҳамкорликдан бошланди.

    — Шахсий меросингиз уларга қандай ёрдам беришини кўриш ёқимли бўлса керак а?

    — Ҳа, албатта, чунки мен уни (Microsoft) яхши кўраман. Биласизми, кўп фойдали ишлар учун бизда офис ишидаги каби ишчилар армияси йўқ. Айтишим керакки, ўтган йили (сунъий интелект бўйича) эришилган ютуқлар мени жуда хурсанд қилди.

    — Жуда кўп технологик ўзгаришларни ёки катта силжишларни сиз каби яқин масофадан кам одам кўрган. Сунъий интелектни технология тарихидаги ушбу муҳим дақиқалар билан қандай таққослаган бўлардингиз?

    — Мен ҳамма нарса юзада ётади, дердим. Бизда GUI бўлмаган шахсий компьютерлар бор эди. Кейин Windows ва Mac қурилмалари каби GUI компьютерлари пайдо бўлди. 

    Ажабланарлиси шундаки, мен сўнгги 12 ой ичида Сунъий интелект нуқтаи назаридан кўрган нарсам оддий шахсий компьютер, график фойдаланувчи интерфейсига эга шахсий компьютер ва Интернет каби муҳим. Сунъий интеллект рақамли технологиялар тарихидаги тўртта энг муҳим босқич орасида ўз ўрнига эга.

    Бундан ташқари, OpenAI қандай ишлашини бошқаларга қараганда яхшироқ биламан. Албатта, улар ягона эмас. Аслида, бу ўзига хос тарзда ажойиб, чунки саноат янги иштирокчилар билан тўлдирилади. Аммо OpenAI қилган ишлари жуда таъсирли ва улар, албатта, AI саноатида етакчи. Оддий одамлар буни ChatGPT’нинг кенг қамровли экани туфайли кўриб турибди.

    — Сизнингча, бу иш жараёни ва бизнес юритишни қандай ўзгартиради? Самарадорлик ошганидан хурсанд бўлишга ҳали эрта эмасми? Ишимни йўқотишдан хавотирланишим керакми? 

    — Сунъий интеллект ривожланишини кузатаётган мутахассисларнинг аксарияти, биринчи навбатда, AI ишчи мутахассисликлар ва жисмоний меҳнатга таъсир қилишини айтишади. Айнан шу нарса ҳозир содир бўлмоқда, шунинг учун ҳушёр бўлишга арзийди, гарчи ишлар кутганимдан бироз секинроқ кетаётган бўлса ҳам. 

    Бироқ, энг ажабланарлиси матнларни ўқиш ва ёзиш билан боғлиқ вазифалар, масалан, мураккаб ҳужжатлар тўпламини умумлаштириш ёки маълум бир муаллиф услубида асар яратиш — буларнинг барчасини сунъий интелект қила олади ва янада яхшироқ бўлиши мумкин. Бу даражада соддалик ҳайратланарли. 

    — Грег (Брокман) ва Семни (Алтман) билганингиз учун, нега улар сунъий интеллектни яратишга масъулият билан ёндашишларига ва технологиянинг муносиб сақловчиси бўлишларига ишончингиз комил? Айниқса кучли сунъий интеллект йўлида?

    — OpenAI шуларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилган. Улар, албатта, соф тижорат ташкилоти эмас, гарчи технологияни ривожлантириш учун мураккаб ечимларни яратишга ресурслар мавжудлигини таъминлашга интилишса ҳам. 

    Вақт ўтиши билан аппарат ва алгоритмларни ўқитиш нархи ўнлаб миллиард долларларни ташкил қилади. Аммо ўрта муддатли истиқболдаги муаммо ишлаш масаласидир. Янги технология билан самарадорлик ошади ва бу меҳнат бозорига таъсир қилади. 

    Ҳали узоқ йўл бўлган кўп муддатли мураккаблик кўпчиликни ташвишга солмоқда: назорат қилиш масаласи. Агар технологияни бошқарадиган одамлар уни нотўғри йўналишга олиб боришса нима бўлади? Ва агар одамлар уни назорат қилишни бутунлай йўқоца, бу нимани англатади? Менимча, муҳокама учун жуда мос мавзу.

    Ва, албатта, сунъий интелект узоқ вақт давомида муҳокама қилинади. Бу 2023 йилнинг энг қайноқ мавзуси бўлади. Алгоритм меҳнат бозорига ўзгаришлар олиб келади ва шунинг учун биз ўзимизга савол берамиз: чегаралар қаерда? 

    Масалан, технология ҳали ҳам илмий ишланмалардан жуда узоқда. Аммо ҳозир кўраётганимизни ҳисобга олсак, буларнинг барчаси яқин 5-10 йил ичида мумкин бўлади.

    13.02.2023, 12:59   Изоҳ (0)   6453
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Google қотили” — бутун дунё гапираётган ChatGPT ўзи нима?

    08.02.2023, 14:46

    Туркия иқтисодиёти зилзилалар оқибатида 84 млрд доллардан ошиқ зарар кўрган — Bloomberg

    13.02.2023, 12:43

    Ўзбекистонда энг юқори тезликни 10 км/соатга камайтириш бир йилда 614 нафар инсоннинг ҳаётини сақлаб қолади — PMTI

    11.02.2023, 20:12

    Туркиядаги зилзилалар оқибатида йўқотишлар катта бўлади — Fitch

    10.02.2023, 19:41

    Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ сабаб катта зарар кўрди

    10.02.2023, 16:35

    Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозори қандай бўлди?

    10.02.2023, 15:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.