• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    “Google қотили” — бутун дунё гапираётган ChatGPT ўзи нима?

    OpenAI компанияси 2022 йилнинг 30 ноябрь кунида ChatGPT чатботини ишга туширди. Бу технология копирайтерлар, журналистлар, мактаб ўқитувчилари ва бошқа соҳа вакилларини ишсиз қолдириши мумкин деган қўрқув пайдо бўлди. 

    Фото: Bloomberg

    ChatGPT лойиҳасига бир вақтлар Илон Маск сармоя киритган. Ҳозирда унинг асосий сармоядори Microsoft компанияси ҳисобланади. Bloomberg маълумотларига кўра, Microsoft ChatGPT чатботи учун яна 10 млрд доллар сармоя киритмоқчи. 

    ChatGPT ўзи нима? 

    ChatGPT (Chat generative pre-trained transformer)  — OpenAI томонидан яратилган сунъий интелект чатботи бўлиб, турли саволларга жавоб бериши, дастурчилар учун код ёзишга ёрдам бериши, талабалар учун эса курс ишларини ёзиб бериши мумкин. Бот ҳаттоки шеър ва иншолар ҳам ёза олади. 

    The New York Times’нинг ёзишича, Microsoft ҳозиргача OpenAI’га ChatGPT учун 3 млрд доллар сармоя киритган. Иккала компания энг самарали чатбот ва дастурлаш ёрдамчисини яратишдан кўра кўпроқ нарсани мақсад қилган. 

    OpenAI’нинг асосий вазифаси инсон мияси бажара оладиган ҳамма нарсани қилувчи сунъий интеллектни яратишдан иборат. 

    Ижтимоий тармоқларда ChatGPT’ни “Google қотили” деб ҳам аташмоқда. Бот 1 миллион фойдаланувчига эга бўлиши учун атиги беш кун кетган. Таққослаш учун Netflix шунча фойдаланувчини 3,5 йилда, Facebook 10 ойда, Spotify 5 ойда, Instagram 2,5 ойда йиға олган. Январь ойига келиб ChatGPT фойдаланувчилари 100 миллиондан ошган. 

    ChatGPT’нинг муҳим хусусияти унда хотира мавжуд. Бу орқали у суҳбатнинг тафсилотларини эслаб қолади, ўрганади ва аввалги маълумотларга таяниб мулоқотни давом эттиради. 

    Сунъий интелект боти ҳозирча Ўзбекистонда расмий равишда мавжуд эмас. Унга VPN орқали уланиш мумкин. Шунда ҳам чатбот ўзбек тилида мукаммал мулоқат қила олмайди. 

    ChatGPT’нинг қандай муаммолари бор? 

    Чатботлар интернетда жойлаштирилган катта ҳажмдаги маълумотларни ўзлаштириб, янги кўникмалар ўрганар экан, ҳақиқий фактлар ва ёлғонларни аралаштириб юбориши, нотўғри фикр ва ҳақоратли сўзлардан фойдаланиши мумкин. 

    Масалан, 2016 йилда Microsoft томонидан ишлаб чиқилган Таy чатботи тезда сўкинишни ва ирқчи сўзлардан фойдаланишни ўрганганди. 

    Бундан ташқари ChatGPT’нинг билими 2021 йилгача бўлган маълумотлар билан чекланган.

    Ҳақоратли контент пайдо бўлишининг олдини олиш учун ChatGPT’га маълум модерация тизимлари ўрнатилган:

    • у ҳеч қандай масала бўйича шахсий фикр билдирмайди;
    • ирқи ёки жинси йўқ;
    • динга эътиқод қилмайди.

    Шунингдек, у қонунни қандай бузиш ҳақида матнлар яратишга тўсқинлик қилувчи филтрларга эга. 

    Сунъий интелект сабаб одамлар ишсиз қоладими?

    ChatGPT’нинг иншолар “ёзиш” қобилияти ўқитувчиларни ташвишга солмоқда: АҚШда талабалар аллақачон бот томонидан яратилган ишни ўзларига тегишли деб тақдим қилишни бошлаган. 

    ChatGPT матнларни ёзиб, таҳрир ҳам қила олади. Бунинг ортидан яқин орада копирайтер ва журналистлар ҳам ўз ишларини йўқотиши мумкин деган қўрқув бор. Бироқ чатботнинг энг катта муаммоларидан бири — ижодкорлик. У янги ғояларни тақдим қила олмайди. Ҳозирча. 

    Сунъий интелект меҳнат бозорида инсон ўрнини тўғридан тўғри алмаштиради деган гапларни ёзиш жуда осон. Тарихда ҳам саноатда самарадорликни оширишга қаратилган дунёни ларзага келтирувчи инновациялар бўлган. 

    Энг мукаммал технология ҳам иқтисодиётни ўзгартириши учун вақт керак. Жеймс Ватт 1769 йилда ўзининг буғ двигателини патентлаганди. Аммо буғ қуввати 1830 йилларгача Буюк Британия, 1860 йилларгача эса Америка саноатида от кучини ўрнини боса олмади.

    Британия саноатида буғ қувватининг энг юқори чўққиси Ватт патентидан қарийб бир аср ўтиб, 1850 йилларда содир бўлган. Бироқ сунъий интелект анча тез ривожланмоқда.  

    ChatGPT каби чатботларнинг ривожланаши меҳнат бозориги кутилмаган таъсир қилиши ҳам мумкин. 

    Агар сунъий интелект турли хил касб эгаларининг маҳсулдорлигини оширса ва харажатларни камайтирса нархлар пасаяди. Бу эса талабни оширади. 

    Мукаммал сунъий интелект тарихий қолипни бузиш эҳтимоли бор. Оддий одам қила оладиган деярли ҳар қандай вазифани бажара оладиган технология инсониятни номаълум иқтисодий ҳудудга олиб келади. 

    08.02.2023, 14:46   Изоҳ (0)   21447
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Фозилжон Қамбаров

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Apple iPhone ўрнини босувчи кўзойнакларни яратишни кечиктирди. Компания тезроқ виртуал реаллик шлемларини ишлаб чиқариб Meta билан рақобатлашмоқчи

    19.01.2023, 15:24

    Бишкек дунёнинг энг ифлосланган шаҳарлари рўйхатида биринчи ўринга чиқиб олди

    16.01.2023, 16:11

    Россиялик олигархлар учун «дивиденд аристократлари» даври тугади — Bloomberg

    16.01.2023, 12:33

    10 000 сўмга АИ-95: Тошкентда кунлик бензин нархлари эълон қилинди

    13.01.2023, 16:37

    Нима учун банк картаси рақами 16 хоналик сондан иборат бўлади?

    07.01.2023, 08:47

    Япониядаги аукционда 200 килограммдан оғир балиқ 270 минг долларга сотилди

    05.01.2023, 11:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.