• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ сабаб катта зарар кўрди

    Жорий йилнинг январь ойида Марказий Осиёда кузатилган аномал совуқ ҳаво туфайли Ўзбекистонда оқ бошли карам ҳосилига катта зарар етди. 

    Натижада маҳсулот нархи кескин кўтарилиб, ушбу совуқлардан кейин ташқи бозорларга карам жўнатиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар камайди. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда. 

    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистонда қишки оқ бошли карам кўчатлари, асосан, август ойида экилади ва нави ҳамда вегетация даврига қараб, маҳсулот ҳосили ноябрь ойидан келаси йилнинг апрелигача йиғиб олинади. 

    Шартли равишда айтганда, эртаки навлар ҳосили ноябрь—декабрда, ўртаки навлар январь—февралда, кечкиси эса март ойи охири ва апрель ойи бошларида йиғиб олинади.

    Ўзбекистонда 2022 йил ноябрь ойининг бошидан 2023 йил январь ойининг биринчи ўн кунлиги охирига қадар оқ бошли карам йиғим-терими одатий маромда кечди, бироқ бутун мамлакат ҳудудини қамраб олган совуқ ҳаво массаси бу ритмни ўзгартириб, ўша пайтда ҳали йиғиб олинмаган оқ бошли карам ҳосилига катта зарар етказди.

    2023 йилнинг 10—16 январь кунлари Ўзбекистонда ушбу минтақа учун аномал совуқ об-ҳаво кузатилиб, бу даврда мамлакат пойтахтида ҳаво ҳарорати кундузи минус 13 даражагача, кечаси эса минус 17 даражагача пасайди. 

    17 январдан бошлаб ҳавонинг илиши кузатилди, лекин бу ҳолат аста-секинлик билан рўй берди — 25 январга қадар ҳаво ҳарорати кундузи нолдан бироз юқори бўлган бўлса, кечаси минус 7 даражагача пасайди.

    Аномал совуқларнинг узоқ вақт таъсири туфайли ўша вақтга қадар йиғиб олинмаган оқ бошли карам ҳосилининг катта қисми далаларда музлаб қолди. 

    Январь ойи охири ва февраль ойи бошида сезиларли исиш бошланиши билан музлаб қолган маҳсулотлар чирий бошлади. Мамлакатда “август карами” етиштирувчи асосий ҳудудларидан бири бўлмиш Сурхондарё вилояти фермерларининг маълумотларига кўра, 80-90 фоизга яқин ҳосил нобуд бўлди.

    Мамлакат ички бозорида оқ бошли карам етказиб беришнинг бундай сезиларли қисқариши унинг нархи кескин ошишига саба бўлди. 

    Ўзбекистон пойтахтидаги супермаркетлар тармоғида 2022 йилнинг ноябрь ойи ўрталарида ўтказилган чакана аудит натижаларига кўра (“август карами”нинг эртаки навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланган пайт), ушбу маҳсулотнинг супермаркетларда ўртача чакана нархи 2 400 сўм/кг эди. 

    2023 йилнинг 8 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахтидаги супермаркетларда оқ бошли карам ўртача 6 000 сўм/кг нархда сотилди. 

    Яъни янги ҳосил карамини йиғиб-териб олиш бошланганидан бери карамнинг чакана нархлари 2,5 баробар ошди.

    Бироқ барра оқ бошли карам ўзбекистонликларнинг истеъмол саватидаги унчалик муҳим сабзавот ҳисобланмайди ва картошка, пиёз ёки сабзи билан солиштирганда анъанавий ўзбек ошхонасида асосий ингредиэнтлардан бири эмас. 

    Табиийки, оддий истеъмолчининг “сабзавот савати”, шунингдек, Ўзбекистондаги умумий овқатланиш шохобчаларининг (кафе, ресторан ва фастфуд шохобчалари) харидларидаги барра оқ бошли карам учун харажатлар улушини унчалик аҳамиятли эмас, деб ҳисоблаш мумкин. 

    Шу сабабли оқ бошли карам нархининг бундай кескин ўсиши асосий турдаги сабзавотлар нархлари сезиларли даражада ошиши фонида деярли сезилмай қолди.

    Лекин ушбу маҳсулот Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида асосий позициялардан бири ҳисобланади. 2022 йил оқ бошли карам етиштирувчилар учун 2021 йилдаги каби жуда муваффақиятли бўлди. 

    Ўтган йили Ўзбекистон ушбу маҳсулотни рекорд ҳажмда — 121 минг тонна ҳажмда экспорт қилди, бу 2021 йилдаги аввалги рекорддан 28 фоизга ортиқ кўрсаткичдир.

    Аммо, ўтган йиллардагидан фарқли ўлароқ, бу йил ўзбекистонлик оқ бошли карам етиштирувчилар учун салбий омиллар билан бошланди. 

    Январь ойининг аномал совуқлари ва натижада ҳосилнинг катта қисми бой берилишидан ташқари, яна бир омил — асосий ташқи бозорларда оқ бошли карамга нисбатан “суст” талаб ҳам қўшилди.

    2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 5,9 минг тонна оқ бошли карам экспорт қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 баробар камдир. 

    Шунингдек, 2023 йил январь ойининг иккинчи ярмида — аномал совуқ об-ҳаво натижасида ҳосилга катта зарар етганидан сўнгги даврда экспорт ҳажми 2,8 минг тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар камайди.

    Бозор иштирокчиларининг сўзларига кўра, январь ойининг иккинчи ярмида ва февраль ойининг биринчи ўн кунлигида ташқи бозорларга жўнатилган маҳсулотларнинг аксарияти “нотармоқ” сифатига эга, яъни асосий ташқи бозорлардаги супермаркетлар тармоқлари талабларига жавоб бермайди. 

    Уни импорт қилувчилар ушбу маҳсулотни кейинчалик озиқ-овқат бозорларида сотиш учун харид қилишган, чунки мазкур партияларда аномал совуқдан зарар кўрган маҳсулотлар улуши ва ушбу зарар даражасини аниқлаш қийин. 

    Табиийки, бундай маҳсулотлар импортёрлар томонидан анча арзон нархда сотиб олинмоқда. Аммо бошқа томондан олиб қаралса, бу ўзбекистонлик фермерлар учун арзон нархда бўлса-да, ўз маҳсулотининг бир қисмини сотиш ва шу орқали кўрилган зарарни минималлаштириш имкониятидир.

    Ўзбекистонлик экспортёрлар фикрига кўра, аномал совуқлардан сўнг январь ойи ўрталаридан бошлаб ички бозорда “тармоқ сифат”ли карам партияларини шакллантириш жуда қийин вазифага айланди. 

    Асосий ташқи бозорларда шундоқ ҳам ўзбек карамига талаб сустлиги фонида (ўтган йилларнинг шу давридаги талаб билан солиштирилса), импортёрларнинг сифатли карам бўйича буюртмаларини бажариш деярли имконсиз бўлмоқда. 

    Шундай қилиб, барча умид аномал совуққа қадар “бошини ўраб” улгурмаган ва шу боис январь ойидаги об-ҳаво сюрпризларидан камроқ зарар кўрган “август карами”нинг кечки навларидандир.

    10.02.2023, 16:35   Изоҳ (0)   5259
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозори қандай бўлди?

    10.02.2023, 15:43

    Бир қанча муаммолар ечими: қишлоқ хўжалигини нима учун рақамлаштириш керак?

    09.02.2023, 18:45

    Ўзбекистонда 2023 йилда ипотека кредитлари учун 1 трлн сўм субсидия ажратилади

    09.02.2023, 13:44

    Туркиянинг “Искендерун” порти зилзила туфайли катта зарар кўрди

    09.02.2023, 12:56

    Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?

    08.02.2023, 20:09

    Ўзбекистон ташқи қарзи пасайиши кутилмоқда. Мамлакатга қарз нега керак?

    08.02.2023, 19:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.