Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди “Ўзгидромет”.
Қайд этилишича, республика ҳудудида бўйича вақти-вақти билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, 16—17 февралда баъзи жойларда кучли ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
14—16 февралда республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Ушбу ҳафтанинг ҳарорат фони февраль ойининг ўртаси учун бўлган иқлимий меъёрга яқин бўлади. Кечалари ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари асосан 6-11 даража илиқ атрофида бўлади. Республика шимолида ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, иккинчи ярмида эса кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкентда 13 февраль куни ёғингарчилик кутилмайди, 14—15 ва 17 февралда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади, 16 февралда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 7-10 даража илиқ атрофида бўлади.
Кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди.
Изоҳ (1)
Juda zo'r