• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Узоққа келин бўлиб онамни куйдирганман. Улар тўйимга боришни истамаган”. Сайёра Қозиева оиласи ва ҳаётдаги армонлари ҳақида (видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёза Қозиева “Севимли” телеканалининг “Ўзим” кўрсатувига берган интервьюсида оила аъзолари санъаткор бўлишига қарши бўлгани, ҳаётдаги армонлари, онаси тўйига бормагани ва воҳадан водийга келин бўлгани ҳақида гапириб берди.



    “Ўзимни ҳали ҳам мактабда ўқиб юрган қизалоқдек ҳис қиламан”

    Сурхoндарё вилоятининг Бойсун туманида туғилиб, яхши-ёмон кунларим ўтган. Эсласам ҳар хил гап-сўзлар ёдимга тушади. Ўзим туғилиб ўсган Бойсунни эслаганимда кўзимда ёш қалқийди. Тўғри, улғайдим, лекин ҳалигача болалигим қалбимнинг туб-тубидан мени тарк этмаган. Ўзимни ҳали ҳам мактабда ўқиб юрган қизалоқдай ҳис қиламан. Ёшлик ўлгунимча мени тарк этмайди.

    “Оила аъзоларим санъаткор бўлишимга мутлақо қарши бўлган”

    Менга биринчи навбатда оиламнинг тинчлиги, болаларим, турмуш ўртоғим муҳим. Булардан кейинги ўринга санъатни қўйганман. Менинг кичкинагина, Аллоҳ берган жуссамга яраша овозим бор. Минг шукр, шу овозим билан неча йиллардан буён халқимиз хизматидаман, эътиборидаман, эътирофидаман ва бундан бахтиёрман. Болаларим санъат соҳасини танламаган бўлса ҳам санъатни яхши кўради. Иккита ўғлимни ҳам бола-чақаси бор, уларнинг бахтини кўриб қувонаман.

    Фото: Instagram / @sayyora_qozieva 

    Невараларим “бувижон” деб келганида бахтга тўламан. Инсон учун ҳаётда бундан катта бахт бўлмаса керак. Оила аъзоларим санъаткор бўлишимга мутлақо қарши бўлган. Ўша пайтда аёл кишининг саҳнага чиқиб, қўшиқ айтиб, рақсга тушиши фожиа бўлган. Бу 40—50 йилларда эмас, 79—80 йилларда бўлган эди.

    Масалан, бизнинг оиламизда қариндош уруғларимиз орасида бир урф-одат бор эди: эркаклар ўтирган дастурхонда аёл ҳеч қачон кўриниш бермасди. Шунинг учун отам ҳам, онам ҳам санъаткор бўлишимга норози эди. Шунга қарамасдан санъатга жонимни фидо қиламан, саҳнага чиқаман, деб жуда кўп қийинчиликлар, маломатлар, отилган тошлар бўлса-да ҳаракат қилдим. Ҳаттоки қариндошларим юзимга қарамаган, мени уйларига чақирмаган, уйимизга келганида ҳам мен чиққанимда тескари қараган пайтлар бўлган.

    Аллоҳга беҳисоб шукр, шунга қарамасдан шу йўлда ўзимни кўрсата олдим. Тўғри ҳар куни 10-15 та қўшиқ ярата олмайман, лекин халқимиз учун ҳаракатдаман. Ҳар доим янги қўшиқ яратишга ҳаракат қиламан.

    “Ҳинд актрисаларини кўриб, кино актриса бўлишни орзу қилганман”

    Қўшиқчи бўлишимга опам сабабчи бўлган. Улар рубоб чалиб, қўшиқ айтар эди. Ўша пайтлари отам: “Опангнинг овози сеникидан ҳам чиройли”, — деб айтарди. Бироқ мен ҳинд актрисаларини кўриб, кино актриса бўлишни орзу қилганман. Опамни қўшиқ айтишини кўриб қўшиқ айтишга ўтиб кетганман.

    Фото: Instagram / @sayyora_qozieva 

    Улар қўшиқ айтиб рубоб чалганда, мен ҳам олдига бориб ўтирардим. Менга қўшнимиз қўшиқ айтишни ўргатган. Ўша пайтда радиода, телевизордан эшитиб, қўшиқ айтишни ўрганардим. Уйимизга меҳмон келганида сизларга қўшиқ айтиб бераман, дердим. Кичкиналигимда уйимиздаги сандиқнинг устига чиқиб қўшиқ айтар эдим. Қарсак чалишмаса, қарсак чалинглар, деб айтар эдим.

    “Ижодимни тўхтатдим, лекин ҳалигача бунга нима сабаб бўлганини билмайман”

    Шунақа пайтлар бўлган, мени ҳаттоки давлат тадбирларига чақиришмаган, телевизорга чиқишимни ҳам хоҳлашмаган. Ўша инсон кимлигини айтмайман, бироқ у истасагина саҳнага чиқа олишимни айтган. Ижодимни тўхтатдим, лекин ҳалигача бунга нима сабаб бўлганини билмайман. Ўйлайманки, санъат йўлида ҳеч қандай ортиқча хатоларим йўқ. Аёл сифатида ҳар доим ўзимни қандай тутишим кераклигини билганман, ҳеч қачон оиламга хиёнат қилмаганман. 

    “Онамга отамга айтинг, мен концертга боришим керак, халқ олдига чиқишим керак, дердим”

    Онамдан жуда кўп хафа бўлган пайтларим бўлган. Чунки отам ҳар доим онамнинг гапига эътибор берар эди. Онамга отамга айтинг, мен концертга боришим керак, халқ олдига чиқишим керак, дердим. Айтмасдан чиқиб кетган пайтларим бўлган, ўша пайтда раҳматли отам мени саҳнадан қувган. Уйга келиб, онамдан хафа бўлганман. Икки-уч кунлаб гаплашмаганман, овқат емаганман.

    Бу менинг хатом бўлган экан. Ҳар бир она ўз фарзанди учун бахт-саодатни тилайди. Ҳеч қайси ота-она фарзандининг ёмон йўлга кириб кетишини истамайди. Балки ота-онам менинг ҳаётимни бошқача тасаввур қилгандир.

    “Водийга келин бўлгунимча бормаганман, уларнинг урф-одатини ҳам билмаганман”

    Ҳозир касал бўлганимда онамни эслайман, тирик бўлганларида олдимдан кетмас эдилар. Келинлар келади, чой узатади, шу билан ўзи билан ўзи бўлиб кетади.

    Турмуш ўртоғим билан Бойсунда танишганман. Улар маданият институтида таҳсил олган, қўқонлик. Турмуш ўртоғимнинг ёрдами билан институтга кирганман, ўша пайтда институтга кириш хаёлимда ҳам бўлмаган, ўқимайман деганман.

    Фото: Instagram / @sayyora_qozieva 

    Водийга келин бўлгунимча бормаганман, уларнинг урф-одатини ҳам билмаганман. Воҳадаги инсонлар тўғри гапирса ҳам дўғлаб гапиргандек бўлади, водийда эса акси. Қўқонга боришим билан ўша муҳитга мослашиб кетаман. Инсон астойдил ҳаракат қилса, ҳамма нарсага кўникади.

    “Онам тўйимга бормаган”

    Узоққа турмушга чиқиб онамни яна бир бор куйдирдим, ўша пайтда отам вафот этган эди. Онам муносабатларимизга қарши бўлгани учун, тўйимга бормаган. Тўйимга она сифатида қўшнимиз борган. Онам Қўқонга, ўша болага турмушга чиқишимга қарши бўлган. Улар мени ҳаммадан қизғанар эди. Онам вафот этишидан олдин турмуш ўртоғимни чақириб: “Сайёрани сизга, сизни Худога топширдим, унинг кўзларидан ёш тўкилса, мен сиздан икки дунёда ҳам рози бўлмайман”, — деб айтган.

    Ҳаётдаги армоним — онамни тез-тез кўрмаган, уларнинг ҳолидан хабар олмаган кунларим. Агар ҳозир онам тирик бўлганларида, ҳамма нарсадан воз кечиб юборардим. Онам ҳозир тирик бўлганларида оёқларидан, қўлларидан ўпар эдим.

    13.02.2023, 12:53   Изоҳ (0)   25936
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Аватар 2: Сув йўли” фильми қандай суратга олинганини акс эттирувчи қизиқарли суратлар

    12.02.2023, 12:10

    Instagram: Раъно Шодиева хонадонидаги қувончли кун, Умрани адо этаётган санъаткорлар, Жаҳонгир Отажоновдан янги клип

    11.02.2023, 23:05

    Асал Шодиевадан узр сўраган Нилуфар Усмонова, укаси билан дуэт, жонли ижро ва қўрқув. Шоҳруххоннинг кино-концертидан репортаж (видео)

    11.02.2023, 22:46

    “Қариндошлар бунақа таниладиган бўлса, танилмай қўя қолсин, дейишди”. Дурдона Қурбонованинг онаси қизига қандай роллар тақиқлангани ва Имрон билан муносабати ҳақид...

    11.02.2023, 11:37

    Instagram: Туркияга 10 минг доллар хайрия қилган Юлдуз Усмонова, аварияга учраган Шаҳзода Муҳаммедова, фарзандли бўлган Воҳиджон Исоқов

    10.02.2023, 22:31

    Приянка Чопра, Жижи Ҳадид ва ўзининг ноодатий образлари билан мухлисларини ҳайратда қолдирган бошқа машҳурлар (фото)

    10.02.2023, 16:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Янги “Гарри Поттер” сериалида махсус эффектлар компьютер графикасисиз яратилади

    Кино | 7 август, 08:55

    Ганада авиаҳалокат: қурбонлар орасида вазирлар ҳам бор (фото)

    Дунё | 7 август, 08:40

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.