• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” томонидан конлар фаолияти таҳлил этилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган конларда газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ва геологик-техник тадбирларни амалга ошириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларнинг ҳолатини назорат қилиш ишлари давом этмоқда.

    Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ”нинг ўрганиш ишларида конларда амалга оширилаётган айни ҳолатни таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш орқали нефть ва газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

    Назорат тадбирининг иккинчи кунида Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли 10 га яқин кондаги қудуқлар фаолияти билан танишилди.

    “Ишчи гуруҳ”и айни пайтда бурғилаш жараёнлари кетаётган “Зеварда” конидаги 335, 336, 321-сонли ишлатиш қудуқларини бориб ўрганди. Бу ерда бурғилаш ташкилоти ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарияти билан бурғилаш ишларининг белгиланган режа бўйича бажарилиши таҳлил қилинди. Бошқарув раиси томонидан бурғилашни жадаллаштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурсларни ўз вақтида етказиб бериш каби муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Айни пайтда газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида “Жанубий Кемачи” конидаги мавжуд газ қудуқлар мажмуасида ёнлама ўзанни бурғилаш билан қудуқларни мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 2023 йилда ушбу кондаги 13 та қудуқда шу турдаги ишларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, ҳозирда 1, 2, 24, 64 ва 144-сонли қудуқларда мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш жараёнларида таъмирлаш ишлари учун жалб қилинган махсус техника воситалари ва уларнинг имкониятлари муҳокама қилинди. Бошқарув раиси масъул департамент бошлиқларига мазкур қудуқлардан олинадиган натижаларнинг самараси асосида ушбу йўналишдаги тадбирларни кенг татбиқ этиш масаласини ўрганиш бўйича кўрсатмалар берди.

    Маълумот учун қайд этиш жоизки, мураккаб турдаги таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ушбу қудуқларни бурғилашга дунёнинг илғор компанияларидан бири бўлган “Yantai Jereh Petroleum Equipment & Technologies Co. LTD” корхонасининг замонавий қурилмалари билан жиҳозланган “ЗЖ-20” ва “ЗЖ-30” бурғилаш дастгоҳлари жалб қилинган. Қудуқларни йўналишли ва горизонтал қисмларини бурғилаш ҳамда технологик назорат қилиш хизматлари Хитойнинг “KARAMAY JIANYE ENERGY Co.Ltd” компаниясининг юқори малакали мутахассислари томонидан замонавий технологиялари асосида амалга оширилмоқда.

    “Ишчи гуруҳ” Муборак ҳудудида углеводородлар захираларини ошириш Дастури доирасида 2022 йилда очилган янги майдонларда олиб борилаётган ишлар ҳолатини назорат қилиш мақсадида “Тегирмон” гуруҳи конларини кўздан кечирди. Дастлаб “Тегирмон” конидаги 6, 14, 17-сонли, “Ғарбий Тегирмон” конидаги 12-сонли ишлатиш қудуқларини бурғилаш ишлари ўрганилди. Шунингдек, “Янги Олот” майдонидаги 4-, 5- сонли ва “Олтинкўл” истиқболли майдонидаги 1-сонли ишлов-қидирув қудуқларида олиб борилаётган бурғилаш жараёнлари билан танишилди.

    Бошқарув раиси томонидан “Янги Олот” конининг истиқболларини баҳолаш мақсадида 10-ОЭ-сонли ишлатиш қудуғини бурғилаш жойи белгиланди. Қудуқлар ўрнини белгилашда Моделлаштириш маркази томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. Масъулларга қудуққа бурғилаш дастгоҳини ўрнатиш ва бурғилаш ишларини бошлашга рухсат берилди.

    Бошқарув раиси “Янги Олот” конидаги ишларни жадаллаштириш мақсадида кон бошлиқлари, бурғилаш ва капитал таъмирлаш усталари билан суҳбатлашиб, улар томонидан билдирилган ўринли таклиф ва мулоҳазалар бўйича масъулларга топшириқлар берди.

    Эслатиб ўтамиз, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 2022 йилда 34 та газ конидаги 619 та ишлатиш қудуқларидан 14,7 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқаришга эришилган эди. Конлардан қазиб олинган газ 15 та газни дастлабки ва комлекс тайёрлаш қурилмаларида бирламчи тайёрланиб, 16 та Сиқув компрессор станцияларида босими оширилиб қайта ишлаш учун Муборак газни қайта ишлаш заводига узатилди.

    2023 йилда Муборак нефть ва газ қазиб чқариш бошқармасида геологик техник тадбирлар доирасида 26 та қудуқни бурғилаш (шундан 16 таси излов-қидирув қудуғи), 245 та қудуқни капитал таъмирлаш ва интенсификация қилиш ҳамда 8 та технологик объектни ишга тушириш режалаштирилган. Бунинг натижада 1 630,6 млн куб метр табиий газ ва 14,3 минг тонна суюқ углеводородлар қазиб чиқаришга эришилади.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

    06.02.2023, 13:15   Изоҳ (0)   2340
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонда Nexia-3 юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

    06.02.2023, 12:42

    “Геосиёсий вазиятнинг салбий таъсири сабабли инфляция даражаси кутганимиздан юқори шаклланди” — Мамаризо Нурмуродов

    06.02.2023, 12:20

    Шавкат Мирзиёев Туркиядаги зилзила муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик йўллади

    06.02.2023, 11:56

    Туркиядаги зилзилада ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмади — ТИВ

    06.02.2023, 11:29

    Қашқадарёда банк мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумонланмоқда

    06.02.2023, 11:00

    Нукус воқеалари бўйича судланган Полат Шамшетов тергов ҳибсхонасида вафот этди

    06.02.2023, 10:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.