Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2022 йилда Ўзбекистонда кўрсатилган транспорт хизматлари таҳлил қилинди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

2022 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 357,5 трлн сўмни ташкил этган. Транспорт хизматлари иқтисодий фаолият турлари бўйича бозор хизматлари таркибида савдо хизматларидан кейин иккинчи ўринни эгаллаган (22,7 фоиз).

Транспорти хизматлари орасида автомобиль транспорти энг катта улушга эга (51 фоиз). Ундан кейинги ўринларни ҳаво транспорти (14,2 фоиз), қувурлар орқали етказиш (13,1 фоиз) ва темир йўл транспорти (11,4 фоиз) эгаллаган.

Мамлакат ҳудудлари бўйича кўрсатилган транспорт хизматларининг умумий ҳажмида энг катта улушга эга ҳудудлар: 

  • Тошкент шаҳри — 13,1 трлн сўм (25,5 фоиз); 
  • Тошкент вилояти — 5,9 трлн сўм (11,6 фоиз);
  • Самарқанд вилояти — 5,3 трлн сўм (10,4 фоиз). 
Фото: PMTI

Энг паст кўрсаткичли ҳудудлар: 

  • Навоий — 1,4 трлн сўм (2,9 фоиз); 
  • Жиззах — 1,1 трлн сўм (2,3 фоиз);
  • Сирдарё — 666,2 млрд сўм (1,3 фоиз). 

2022 йилда транспорт хизматлар экспортида энг катта улуш қувур орқали ташиш хизматининг ҳиссасига тўғри келган (682,6 млн доллар). Ундан кейинг ўринларни темирйўл транспорти (508,9 млн доллар), ҳаво транспорти (466,1 млн доллар) ва автомобиль транспорти (45,2 млн доллар) эгаллаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)