“Реал” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар жароҳат олди.
Мадридликлар клуби матбуот хизмати Азарнинг чап тиззасида муаммо борлигини маълум қилди. Журналист Марио Кортегананинг хабар қилишича, белгиялик футболчи икки ҳафтага сафдан чиққан.
Transfermarkt маълумотларига кўра, бу Азар учун “Реал” сафидаги 18-жароҳат. Футболчи 2019 йилнинг ёзидан шу вақтга қадар Мадрид клубининг 74 та ўйинини ўтказиб юборган.
Жорий мавсум 32 ёшли футболчи Ла Лигада бор-йўғи учта ўйинда майдонга тушди ва бирорта самаралари ҳаракат амалга оширмади. Сўнгги бор Азар “Реал” сафида 3 январь куни Испания Кубоги доирасида “Касерено”га қарши кечган ўйинда майдонга тушганди.
Аввалроқ “Реал” футболчилари Эдер Милитао ва Карим Бензема жароҳат олган хабар қилинганди.
Изоҳ (0)